UZ

Сўнгги янгиликлар

08:50«Ал Ҳилол» мураббийи истеъфога чиқарилди  0 08:24Эрон чемпионати. Яхшибоев ва Юсупов жамоалари дуранг ўйнади  0 07:50Суперлига. Бугун 8-турга старт берилади  1 06:40Конференциялар лигаси. "Челси" сафарда "Юргорден" дарвозасига 4 та гол урди, "Бетис" эса "Фиорентина"ни мағлуб этди  3 06:30Европа лигаси. "Манчестер Юнайтед" сафарда "Атлетик" устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди, "Тоттенхем" эса "Буде-Глимт"ни мағлуб этди  34 02:10Конференциялар лигаси. "Челси" финал масаласини деярли ҳал қилди, "Бетис" "Фиорентина"ни кичик ҳисобда мағлуб этди  3 02:03Европа лигаси. "Манчестер Юнайтед" меҳмонда йирик ғалабага эришди, "Тоттенхэм" ҳам учта гол билан зафар қучди  4 01:50АПЛ. ЕЧЛ учун курашаётган "Ноттингем Форест" ўз уйида мағлубиятга учради  4 01:11Холанд қайтди  0 00:15Ана холос! "Интер"нинг энг муҳим футболчиси "Барселона"га қарши ўйнамайди  18 23:44"Реал" Модрич ва Васкес билан шартномани узайтиради  3 23:13Гёкереш "Манчестер Юнайтед"га ўтадими? Рубен Аморим жавоб берди  2 22:50Сеск Фабрегас фаолиятидаги энг яхши мураббийи ким эканлигини айтди  1 22:11Габриэль Агбонлахор: "Ямал мени қўрқитмоқда"  4 21:57Ямалнинг ёшида Месси ва Роналдунинг статистикаси қандай эди?  15

“Спартак” стадиони ҳақида нималарни билишимиз керак? Янгиликлар

“Спартак” стадиони ҳақида нималарни билишимиз керак?

Теглар :  СпартакЖЧ-2018
Бугун, анъанамизга мувофиқ, Жаҳон Чемпионати-2018 ўйинлари ўтказиладиган стадионлардан бири “Спартак” ҳақида маълумот берамиз.

•Жаҳон Чемпионатининг 4та ўйини “Спартак” стадионида бўлиб ўтади.
•Арена “Спартак” футбол клуби уй ўйинларини ўтказадиган стадион ҳисобланади. У ерда ФИФА Конфедерация Кубоги-2017 учрашувлари ҳам бўлиб ўтган.

Ўйинлар
“Спартак” стадиони гуруҳ босқичининг 4та баҳсини ва 1та 1/8 финал учрашувини қабул қилади.
Имкониятлари
Мундиал вақтида 45 000 томошабин стадионга ташриф буюриб, учрашувлардан баҳраманд бўлиши мумкин.

Жойлашган ўрни
“Спартак” стадиони Россия пойтахтида бунёд этилган ареналардан бири бўлиб, Москванинг шимоли-ғарбида, Тушино туманида жойлашган. У 2014 йил собиқ Тушин аэродроми ўрнида қурилган. Москва марказидан “Спартак” стадионигача бўлган йўл 40 дақиқани ташкил этади.


Биласизми?
“Спартак” 2014 йилгача турли стадионларда машғулот олиб борар, уй ўйинлари ҳам ҳар хил ареналарда ўтар эди. Ҳозирги кунда стадион “қизил-кўклар” аренаси ҳисобланади. Арена худди “Спартак”нинг логотипи сингари оқ ва қизил рангларга бўялган.  

Дастлабки ўйинлар
“Спартак” бу стадионда 2014 йилдан бери турли мусобақаларда баҳс олиб бормоқда. Айнан шу стадионда Россия Премьер-Лигаси, Россия Кубоги, Европа Лигаси ва УЕФА Чемпионлар Лигаси ўйинларидан ташқари, Россия миллий терма жамоасининг Литва, Молдавия, Швеция ва Австрия термалари билан ўртоқлик ва расмий учрашувлари бўлиб ўтган. Ўтган йили стадионда ФИФА Конфедерациялар Кубогининг 4та ўйинини бўлиб ўтган эди.


Мерос
Жаҳон Чемпионати-2018дан сўнг, стадион “Спартак” клубининг асосий аренаси бўлиб хизмат қилади. Бундан ташқари, мундиалдан сўнг, арена атрофида қурилиши бошланган аҳоли учун дам олиш ва кўнгилочар масканлар фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.    


"Лужники" стадиони ҳақида нималарни билишимиз керак?

“Ростов Арена” стадиони ҳақида нималарни билишимиз керак?

“Екатеринбург Аренa” стадиони ҳақида нималарни билишимиз керак?

"Қозон Арена" стадиони ҳақида нималарни билишимиз керак?

“Калининград” стадиони ҳақида нималарни билишимиз керак?

“Нижний Новгород стадиони” ҳақида нималарни билишимиз керак?


Нозима Зарипова таржима қилди

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика