РПЛ. ЦСКА Москва дербисида "Спартак"ни мағлуб этди, Файзуллаев 72 дақиқа ўйнади

Alisher Ostonov
26 апр 2025
Россия Премьер-лигаси 26-тур доирасидаги "Спартак" — ЦСКА ўйини бўлиб ўтди.

Дастлаб 44-дақиқада Сауль Гуарарипа ҳисобни очди. 87-дақиқа Эсекьель Барко пенальтидан гол уриб, ҳисобни тенглаштирди. Аммо, икки дақиқа ўтиб Кристиан Бистрович "армиячилар"га ғалаба тақдим этган голга муаллифлик қилди. Шунингдек, Сржан Бабич ("Спартак") 90+3 дақиқада майдондан четлатилди.

Аббос Файзуллаев эса ўйинни асосий таркибда бошлади ва 72-дақиқада захирага олинди.


26 апр 2025, 21:30
Spartak Moskva — CSKA Moskva
1 – 2
Тугади



Alisher OstonovМуаллиф
Манба: championat.asia