"Криштиану – бутун дунёга ибрат" — Фигу

Sherzod Nurmatov
25 апр 2025
Машҳур футболчи Луиш Фигу Саудия Арабистонининг "Ал Насср" клуби ҳужумчиси Криштиану Роналдуннинг 2026 йилги Жаҳон чемпионатида Португалия терма жамоасига етакчилик қилиш имкониятини қўллаб-қувватлайди.

"Криштиану тайёргарлик, касб маҳорати ва истеъдод борасида бутун дунёга ибрат бўла олади", – деди Фигу.

Бундан ташқари, "Барселона" ва "Реал"нинг собиқ ярим ҳимоячиси Криштиану ҳақида қуйидаги сўзларни қўшимча қилди:

"У доимо гол ураверади. Менимча, ҳатто 41 ёшида ҳам у мунтазам тўп киритади".

2026 йилги мундиаль АҚШ, Канада ва Мексикада ўтказилади.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Sky Sports