UZ

Сўнгги янгиликлар

16:30Суперлига. "Сурхон" – "Бунёдкор" 0:0 (матнли трансляция)  1 16:16Эрон терма жамоасининг бир қисми ватанга қайтди: Намойишчилар уларнинг учиб кетишига тўсқинлик қилишга уринди  0 15:20Лапорта Мессининг кетиши ҳақида: "Тебас тарихдаги энг яхши футболчининг Ла Лигада қолишига қарши эди"  3 15:08Кўча футболи бўйича энг йирик чемпионат Ўзбекистонга қайтмоқда  0 14:37Пулписнинг Ўзбекистондаги учинчи саргузашти. Вазифа ўзгармаган, лекин бу сафар авлод бошқа  1 14:17Расман: "Каттақўрғон" словениялик легионер ва "Динамо" собиқ футболчисини қўшиб олди  2 14:10Собиқ ҳакам Фернандес "Барса"нинг пенальтиси ҳақида: "Бу яққол 11 метрлик жарима зарбаси. Секундомер алдамайди"  14 13:43ФОТОГАЛЕРЕЯ. Суперлига-2026. "Пахтакор" – "Навбаҳор" 0:2  0 13:18Тудор: "Мен ўзимни "Тоттенхэм" мураббийи ролига тўлиқ мос тушаман деб ҳисоблайман"  5 12:41Катулонди Кати: "Умид қиламанки, Ўзбекистон билан жаҳон чемпионатида учрашамиз"  5 12:27Трамп рухсат берди: Эрон терма жамоаси ЖЧ-2026 да аниқ иштирок этади  26 12:19"Бухоро"нинг ғалабали юриши давом этадими? Термиз ва Тошкентда фаворит аниқ — Эксперт фикри  3 12:01Суперлига. "Навбаҳор" ХХI асрда илк бор "Пахтакор"ни сафарда ютди  1 10:48Слот: "Биз учун бундай шароитда ўйнаш қийин бўлди"  4 10:22Флик кечаги учрашувдан сўнг нималар деди?  8

Тимур Кападзе Англияга боради Янгиликлар

Тимур Кападзе Англияга боради

Кеча "90minutuz" подкастининг навбатдаги сони футбол мухлислари эътиборига ҳавола қилинди.

Подкаст муаллифларидан бири Нодирхўжа Юлдашевнинг инсайдига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Тимр Кападзе яқинда Англияга сафар уюштиради.

"Навбатдаги инсайд – Тимур Кападзе "Манчестер Сити" ўйинини томоша қилиш учун Англияга бормоқчи. Айни пайтда виза масалалари ҳал этилмоқда. Абдуқодир Ҳусанов ўйнамаган тақдирда, у билан гаплашиб, руҳан кўнглини кўтаради. Эсингизда бўлса, бу ишни Абрамов қиларди. У эринмасдан Санжар Турсуновни ўйинини кўриш учун Нижний Новгородга, Виталий Денисовнинг ўйинини томоша қилиш учун Днепрга борарди. Ўзи шунақа бўлиши керак-да", – деди Юлдашев.

Даврон Файзиевнинг қўшимча қилишича, Тимур Кападзе мавсум оралиғида ўзбек клубларининг ўртоқлик ўйинларида бўлди, бундан ташқари, йўл-йўлакай легионерларнинг учрашувларини ҳам кузатиб қайтди.


"90minutuz" подкасти тўлиқ ҳолда:


Эслатиб ўтамиз, ЖЧ 3-саралаш босқичи доирасидаги БАА – Ўзбекистон учрашуви 5 июнь куни 21:00 га белгиланган. Учрашув 15 минг томошабинга мўлжалланган "Ал Наҳайён" стадионида ўтказилади.

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика