UZ

Сўнгги янгиликлар

15:19Ғолиб номи аниқланмаган "Андижон" – "Қизилқум" беллашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 14:55Наримон Аҳмаджонов: "Мураббий ишончини бор кучим билан оқлашга ҳаракат қиляпман"  1 14:33Райс, Бруну, Салоҳ... ПФА АПЛда йилнинг энг яхши футболчиси бўлиш учун номзодларни эълон қилди  4 14:05"8 сония" қоидаси биринчи марта КЖЧда қўлланди  2 13:34"Биз у билан яна боғланамиз". Мареска Мудрикнинг дисквалификациясига изоҳ берди  0 13:08Эрнан Креспо "Сан-Паулу" бошқарувига қайтди  0 12:40Қозоғистонлик депутат: "Қозоғистон ўз камчиликлари устида ишлаши ва бошқаларнинг муваффақиятидан сабаб изламаслиги керак"  3 12:14Ўзбекистон аёллар миллий терма жамоаси ўқув-машғулот йиғинига киришмоқда  1 11:48ЎзФҲМ "Андижон" – "Қизилқум" ўйинида юзага келган баҳсли вазият бўйича изоҳ берди  16 11:10Шомуродов Туркия клубининг таклифини қабул қилдими?  22 10:47Алонсо собиқ шогирдини “Реал“га олиб келиши мумкин  9 10:20МЮ ўз футболчисини “Реал“га таклиф қилди  3 09:52Мбаппе касалхонадан чиқди  1 09:25ЦСКАнинг янги бош мураббийи ким бўлиши маълум  5 09:10Суперлига. "Сўғдиёна" Дориевнинг ягона голи эвазига ғалаба қозонди, "Қизилқум" эса сафарда "Андижон" билан дуранг ўйнади  1

Мураббийлар, Сизларга нима бўлаяпти? Янгиликлар

Мураббийлар, Сизларга нима бўлаяпти?

Ақл ўргатадиган ёшда эмасман. Мен билан бирга ўсган футболчилар кейинчалик мураббийлик соҳасини танлаганларида бир нима десам бўлади, лекин...

Лекин ҳозир кўриб турганларим ҳақида қисқача ёзмасам бўлмайди. Эски даврни ҳам кўрдим. Мураббийларда "солидарность" бўларди. Юрий Саркисян "Нефтчи"да ишлаб турганида Баҳром Ҳакимов Фарғона ҳокимини олдига бориб мени Вазгеновични ўрнига қўйинг демаган. Виктор Жалилов ишлаётган пайти Равшан Муқимов "Навбаҳор"га ўзини тавсия қилмаган. Ёки Тўра Шоймардонов "Локомотив"ни бошқараётганда Усмон Тошев "темирйўллар"га бориб бошлиққа "мени "Локомотив"га бош мураббий қилинг, хизматингизга тайёрман", деб қўлини кўксига қилиб турмаган, ғурур бўлган барча мураббийларда! Тўғри, гуруч курмаксиз бўлмаган.

Айнан шулар даврида биз росмана футбол кўрдик! Ҳозирчи, ҳозир кўп эшитаяпман. Ҳамкасбининг ўрнига акахонларни ишга солиб жойга эга чиқишга бўлаётган ҳаракатларни. Ҳамкасбининг инқирозини кутаётган баъзи мураббийчалар чиқиб қолди. Эртага кўзга қандай қараш ҳақида ўйлаяпсизми?

Демак Сизни фақат пул қизиқтираётган эканда, нима бўлса ҳам мураббий бўлсам дейсиз? Футболда бошқа лавозимлар ҳам бор. Скаут бўлинг, болалар мактабида бошқарувчи бўлинг, техник директор лавозими бор.

Абрамовдан ўрганинг, қилич келса ҳам бошини эгмайди. Ўша ёмон Бабаян ҳам бировга иш сўраб бормаган, ваҳолангки "Пахтакор"да ишлаган пайти анча баққуват жамоалар бўлган. Инилеевдаги камтарлик қолмаяпти. Жалилов ҳам бировнинг мушугини "пишт" демаган. Мирсодиқов ҳеч қачон ҳамкасбининг оёғига болта урмаган. Ҳайдаров фақат чақирсаларгина борган. Қосимовда кўрдик, қийин паллада ҳам кетмагани. Ундан аввал 2 йил сабрли бўлди. Ҳозирги аксар ёш мураббийлар эса...


Бундай гап сўзлар кўпайиб кетди. Эртага бу мураббий футболчига ҳалолликни ўргата оладими, футболчи биладику ҳаммасини. Ичида "ўзингни тўғирлаб ол аввал", демайдими?

Ана шунақа.

Муаллиф : Nadirkhuja Yuldashev
Рейтинг: +66   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика