UZ

Сўнгги янгиликлар

11:24Ўзбекистонлик ҳакамлар ОФК мусобақаларида ишлайди  0 10:48Осимхен фаолиятини Европанинг ТОП жамоасида давом эттириши мумкин  1 10:20Салоҳ Саудия чемпионатига ўтишга рози  1 09:15Камолиддин Тожиев: "Бу биз учун оғриқли мавзу"  2 08:46"Нефтчи" "Насаф"нинг яна бир футболчисига қизиқиш билдирмоқда  8 08:18Кечаги учрашувда "Арсенал"нинг икки нафар футболчиси жароҳат олди  0 07:50Элит ОЧЛ. Бугун "Насаф" гуруҳдаги сўнгги учрашувида майдонга тушади  5 07:23Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев кечаги учрашувда неча баҳога лойиқ кўрилди?  2 02:40А Серия. "Наполи" ва "Рома" ўртасидаги ўйинда жанговар дуранг қайд этилди  4 01:34Элдор Шомуродов: "Иккинчи марта яхши ўйин кўрсатган учрашувда ютқаздик"  5 01:25Туркия Суперлигаси. "Башакшеҳир" — "Бешиктош" 2:3  2 00:55Эден Азар: "Ла Лига АПЛдан кўра техникага бой. "Реал"да ўйинни бошқариш мумкин, аммо Премьер-лигада тўлиқ 90 дақиқа ишлаш керак"  0 00:55Нури Шаҳин: "1 очкога лойиқ эдик"  3 00:02Туркия Суперлигаси. "Башакшеҳир" ва "Бешиктош" ўртасидаги Истанбул дербиси тақдирини 90+6 дақиқада киритилган гол ҳал қилди  48 23:45Санжар Шоаҳмедов: "Фаолиятимни тугатмагандим. Шунчаки бироз дам олдим"  2

Вадим Абрамов: "Хотиржамлик билан ғалаба қозондик" Янгиликлар

Вадим Абрамов: "Хотиржамлик билан ғалаба қозондик"

Ўзбекистон кубоги 1/8 финали доирасидаги "Динамо" - "Лочин" (5:0) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Вадим Абрамов матбуот анжуманида фикрлари билан ўртоқлашди.

"Жамоа тезкор гол уришга интилди ва натижада ўйин нисбатан осонроқ кечди. Бугун хотиржамлик билан ғалаба қозондик. Ўйиндаги тезкор голлар ва четлатиш йирик натижага сабаб бўлди. Рақиб камчиликда қолгач, орадаги фарқ яққол билинди. Шунга қарамай, рақиб жамоанинг ҳаракатларини алоҳида қайд этишим керак.

Хет-трикка эришган Миржаҳон Мираҳмадов ва Фирдавс Абдураҳмоновнинг ўйини ҳақида? Улар ўз ишларини қилишди. Ҳар икки футболчи ҳам ҳужумчи, гол уриш уларнинг вазифаси. Бу голлардан кейин уларда ўзига бўлган ишонч ошишига умид қиламан, ҳар икки ўйинчи учун ҳам хурсандман

Ратиньонинг захирага олингани сариқ карточка билан боғлиқми? Ҳа, огоҳлантириш билан ҳам боғлиқ, аммо у биринчи бўлимдан кейин кичик жароҳат билан ҳаракат қилаётганди. Олдинда муҳим ўйинлар ҳам бор.

Чоракфиналда қайсидир рақибни кутаманми? Йўқ, қуръа бизга кимни туширса ўша жамоага қарши майдонга тушамиз. Кимнидир ёки қайсидир жамоани кутмайман. "Хоразм"га қарши ўйин? Ҳа, навбатдаги турда "Хоразм" билан баҳс кутиб турибди, рақибни ҳурмат қиламиз. Энди ушбу ўйинга тайёргарликни бошлаймиз, - деди Вадим Карленович.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика