UZ

Сўнгги янгиликлар

19:52Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистоннинг чорак финалдаги рақиби маълум  1 19:13Икарди Европанинг топ клубига ўтиши мумкин  0 18:28Фарғона вилояти ҳокими кубоги. "Яйпан", ОКМК ўринбосарларида ғалаба ва бошқа натижалар  4 18:19"Бавария" "Манчестер Сити" ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи  2 17:47"Манчестер Юнайтед" ва "Астон Вилла" иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  9 17:40"Пайкан" — "Истиқлол". Таркиблар маълум  0 17:06"Реал" — "Райо Вальекано". Таркиблар маълум  62 16:40"Ман Сити" футболчиси “Ноттингем Форест”га ўтди  1 15:47“Бавария” футболчиси “Рома”га ўтмоқда  4 15:10"Арсенал" АПЛда ғалаба қозонмаса, Артета ишдан бўшатилиши мумкин  14 14:35Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистон гуруҳдаги сўнгги ўйинда Японияга мағлуб бўлди, аммо кейинги босқичга чиқди  46 13:58"Атлетико" 40 млн евролик трансферни амалга оширмоқда  6 12:24Карим Бензема "Ювентус"га ўтиши мумкин  4 12:00Бугунги ўйинлар: Ўзбекистон – Япония (футзал), "Тоттенхэм" – "Манчестер Сити" ва бошқалар  1 11:55Хулиан Альварес фақат "Арсенал"га ўтишни истамоқда  10

Миржалол Қосимов: "Бугунги ўйинга баҳо – 2" Янгиликлар

Миржалол Қосимов: "Бугунги ўйинга баҳо – 2"

ОКМК бош мураббийи Миржалол Қосимов Суперлиганинг 12-туридан ўрин олган "Шўртан"га қарши ўйин ҳақида фикр билдирди.

"Бугунги ўйинга катта икки баҳо қўяман. Сабаби футболни алдаб бўлмайди. Турнир жадвалида аҳамият бермасдан ҳар бир ўйинга жиддий қараш керак. Ёдингизда бўлса, бундан аввалги ўйинларда ортиқча тайёргарликсиз майдонга чиқиб, ўйинни ўз тарафимизга оғдиргандик. Лекин бу гал ундай бўлмади. Шу боис 1-дақиқадан ўйнаш керак.

Бундан ташқари, натижага бошқа сабаблар ҳам бор. ФИФА кунларидаги танаффус фойдамизга ишламади. Қолаверса, ёшларимиз Францияга бориб келди. Тўхтахўжаев миллий терма жамоага чақирилди. Шу боис футболни алдаб бўлмайди. Иккинчи бўлимда вазиятлар яратишга ҳаракат қилдик, аммо унумли фойдалана олмадик.

Фурсатдан фойдаланиб, миллий терма жамоамизнинг ҳар бир аъзосини, ЎФА масъулларини табриклайман. Сабаби, тарихий натижага эришилди. Буёғига ҳам омад тилайман", – деди Қосимов.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика