

Журналист Мирко Ди Наталенинг маълум қилишича, аргентиналик футболчини "Ювентус" ўз сафига қўшиб олмоқчи. Турин клуби ҳужумчининг трансфери бўйича расмий сўров юборган. "Галатасарой" футболчини сотишга тайёр.
Мауро Икарди 2022 йилдан бери "Галатасарой" шарафини ҳимоя қилмоқда. У турк клубига ПСЖдан 10 миллион евро эвазига ўтган. Унинг шартномаси 2026 йилнинг 30 июнига қадар имзоланган. Аргентиналик футболчи жорий мавсум 29 та ўйинда майдонга тушиб, 10 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt портали Икардининг нархини олти миллион еврога баҳоламоқда.



