"Биз у билан яна боғланамиз". Мареска Мудрикнинг дисквалификациясига изоҳ берди
20 июн 2025 13:34
Янгиликлар
"Биз у билан яна боғланамиз". Мареска Мудрикнинг дисквалификациясига изоҳ берди
"Челси" бош мураббийи антидопинг қоидаларини бузганликда айбланган украиналик футболчи Михайло Мудрик ҳақида гапирди.
Англия футбол ассоциацияси (FA) "Челси" вингерига нисбатан расмий айблов эълон қилди. У 4 йилга дисквалификация қилиниши мумкин.
"Мен Миша билан Польшада Конференция Лигаси финалида ўйнаганимизда гаплашганман. Ўшандан бери у билан суҳбат қурганим йўқ. Янгиликларни ўқимадим, лекин менга бу ҳақда айтишди. У билан охирги марта гаплашганимда унда хавотир кўрмагандим, лекин биз у билан албатта боғланамиз", – деди мутахассис.
Мудрикнинг допинг-тести ўтган йил охирида мусбат чиққанди. Шундан сўнг футболчи вақтинчалик ўйинлардан четлаштирилди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Фикрлар