UZ

Сўнгги янгиликлар

11:17Нодир Абдураззоқов: "Жамоанинг мақсади ҳар доим битта бўлган. Ҳеч қачон бешталик ё ўнталикда бўламиз деган ўй бўлмаган"  0 10:45Дониёр Абдуманнопов: "Мақсад доим юқори қўйилади. Амалда кўрсатиш керак"  0 10:17"Лочин" устози Элдор Мойлиев: "Про лигада кучли учликка киришга ҳаракат қила оламиз"   0 09:42Эрик Гарсия: "Сўнгги пайтларда ҳакамларнинг бирорта қарори бизнинг фойдамизга бўлмаяпти"  30 09:28Микель Артета: "Бундай рақибга қарши назоратнинг ўзи етарли эмас"  0 08:42Флик "Атлетико"дан учралган шармандали мағлубиятдан сўнг: "Жамоа ёш, аммо мен баҳона излаётганим йўқ"  22 08:19Мўминжон Мелиев "Металлург"га ўтди  0 07:55Илҳом Алижонов "Лочин" таркибига қўшилди  0 03:02Испания Кубоги. "Атлетико" илк ўйинда "Барселона" дарвозасига жавобсиз 4 та гол урди  281 02:55АПЛ. "Арсенал" "Брентфорд" майдонида очко йўқотди  21 00:50АПЛнинг январь ойидаги энг яхши мураббийи ким бўлади?  1 00:19Кучли бешлик чемпионатларида ким энг кўп маош олмоқда?  4 23:43Миллатлар лигаси-2026/27. Қуръа ташланди!  14 23:27"Ноттингем"ни бошқаришга рози бўлган мураббий бор  2 22:57Бундеслиганинг январь ойидаги энг яхши футболчиси маълум қилинди  1

Баҳром Ҳайдаров: "Мураббий сифатида уларни айблай олмайман" Янгиликлар

Баҳром Ҳайдаров: "Мураббий сифатида уларни айблай олмайман"

Ўзбекистон Кубоги 1/8 финалидан ўрин олган "Қўқон-1912" ва "Бунёдкор" ўртасидаги учрашувдан сўнг қўқонликлар бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров матбуот анжуманида иштирок этди.

"Ўтган сафарги мағлубиятдан сўнг раҳбарият ва мухлислар олдида ўзимизни оқлашимиз керак эди. Футболчилар ҳам шунга яраша курашишди. "Бунёдкор" Ўзбекистоннинг кучли жамоаларидан бири. Биз уларга қарши муносиб қаршилик кўрсатдик деб ўйлайман. Қарши ҳужумларда рақибни ушлашни режа қилгандик. Бизда ҳам етарлича вазиятлар бўлди, аммо улардан фойдалана олмадик. Биринчи давра якунланаётганига қарамай, йигитлар 120 дақиқа давомида тўхтамай югуришмоқда.  Пенальтиларни яхшироқ ижро этсак ҳам бўлар эди, лекин бу ҳақда бир нима дейиш қийин. Бугунги учрашув натижага мос бўлди" - дея фикр билдирди Баҳром Ҳайдаров бугунги учрашув ҳақида.

- Пенальтилар сериясидан олдин дарвозабон Азиз Исоқовни майдонга тушириш мумкинмиди? У ўтган мавсумда "Металлург"га қарши ўйинда учта зарбани бартараф этган эди.

- 90 дақиқада ҳам шу ҳақда ўйлагандим. Экстра таймлар давомида футболчини алмаштириш мумкин эмас, фақатгина танаффусда Исоқовни майдонга туширишимиз мумкин эди. Исоқовни майдонга туширсак, бошқа футболчини захирага олиш имкониятидан маҳрум бўлардик. Бир футболчимиз чарчаб қолди ва кичик жароҳати бор эди. Режа бўйича Азиз майдонга тушиши керак эди, у чигил ёзди машғулотларини бошлаб юборган эди.

- Андро Гиоргадзе ҳақида гапириб ўтсангиз.

- Андро Гиоргадзе, Аслиддин Тоштемиров ва Жасур Ёқубов жароҳатда. Учта марказий ҳимоячимиз жароҳатланган. "Машъал"га қарши ўйинда ҳам шундай ҳолат эди. Ҳозир бор-йўғи битта дона марказий ҳимоячимиз Алишер Салимов бор. Бошқа футболчиларнинг улар жароҳатланган ҳимоячиларнинг ўрнини тўлдиришга ҳаракат қилмоқда.

- Икки нафар футболчи пенальтилардан унумли фойдалана олмади. Улар машғулотларда 11 метрлик зарбаларни ижро этишармиди?

- Ҳа. Ҳар машғулотда пенальти тепишар эди. Бундай вазиятда жуда катта руҳий босим бўлади. Зўр ижрочи ҳам энг сўнгги вазиятда қарорини ўзгартириб юбориши мумкин. Футболчилар ўзига керакли хулосалар чиқариб олишади деган умиддаман. Мураббий сифатида уларни айблай олмайман.

Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика