UZ

Сўнгги янгиликлар

10:52Анчелотти ўз антирекордини янгилади  5 10:43"Қўқон-1912" 27 йилдан сўнг бундай натижани қайд этди   1 10:23Кечаги учрашув якунидан сўнг «Реал»нинг яна икки футболчиси қизи олди  20 10:08Иван Бошкович: «Жуда муҳим уч очкони қўлга киритдик»  1 09:52Анчелотти кечаги аламли мағлубиятдан сўнг нималар деди?  6 09:44Флик "Реал" устидан қўлга киритилган ғалабадан сўнг нима деди?   10 09:16Суперлига. Бугун "Пахтакор" - "Шўртан" ва яна 2 та ўйин бор   3 08:20Суперлига. "Қўқон-1912" ва "Сўғдиёна" биттадан гол уриб ғалабага эришди, "Машъал" — "Сурхон" учрашувида эса мухлислар гол кўришмади  0 07:55Испания Кубоги финал. "Барселона" - "Реал Мадрид" 3:2  7 04:25Александр Хомяков: "Аламли мағлубиятни қабул қилиб олдик"  14 04:06Февзи Давлетов: "12 та бурчак зарбаси ижро этди, 20 га яқин зарбалар бердик, аммо вазиятдан фойдаланиш борасида оқсадик"  0 03:45"Барселона" финалдаги супер ўйинда "Реал"ни камбэк эвазига мағлуб қилди!  347 03:22Асрор Алиқулов: "Рақиб ҳимояланишимизга мажбур қилди"  0 03:05Баҳром Ҳайдаров: "Бизга натижа чиройли ўйиндан кўра муҳимроқ эди”  0 02:34Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" ва "Ал Насср" қийинчиликсиз ярим финалга йўл олди  21

“Металлург-W” янгиланган мураббийлар штаби билан мавсумга тайёргарликни бошлади Янгиликлар

“Металлург-W” янгиланган мураббийлар штаби билан мавсумга тайёргарликни бошлади

Аёллар футболи бўйича мамлакат чемпиони ва амалдаги кубок соҳиби – Бекободнинг “Металлург-Women” жамоаси янги бош мураббий раҳбарлигида янги мавсум тадоригини бошлади.

Аёллар футзали бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоасини бошқарган, Тошкентнинг “Олимпик”, “Бунёдкор-вумен” жамоаларида фаолият юритган Аваз Махсумов эндиликда “Металлург-вумен” жамоасига раҳбар этиб тайинланди. Унга Равшан Холиқов (катта мураббий), Аббос Абдуллаев (ёрдамчи мураббий), Илҳом Ҳамзалиев (дарвозабонлар бўйича мураббий) ва Камола Усмонова (ўйновчи мураббий) лар ёрдам беришади.

Машғулотлар 15 январь санасидан эътиборан бошланди ва ҳар куни икки маҳалдан олиб борилаяпти. Куннинг биринчи ярмида қизлар “Ёшлик” спорт залида жисмоний тайёргарликни тиклаш машқларига эътибор қаратишаётган бўлишса, куннинг иккинчи ярмида “Цементчи” стадионида шуғулланишмоқда. Дастлабки кунларда кўпроқ жисмоний тайёргарликка эътибор қаратилаяпти. Шунингдек, тўп билан ишлаш машғулотларига ҳам ўрин ажратилаяпти. Мураббийлар штаби ўтган мавсум чемпионликка эришган ва Ўзбекистон кубогига сазовор бўлган таркибнинг деярли барчасини сақлаб қолишга эришди. 

Бугунги кунда машғулотларда Гуландом Бойматова, Нигора Ўзганова, Дилафрўз Хўжаева, Насиба Ҳожиева, Маҳфуза Туропова, Мавлуда Мунавварова, Дилдора Нозимова, Диёра Ҳабибуллаева, Юлдуз Набиева, Лутфинисо Ҳамидова, Диёра Эркинова, Нозима камолтоева, Иродахон Турдиалиева, Маҳлиё Сарикова, Зумрат Назарова, Холида Дадабоева, Феруза Турдибоевалар қатнашишмоқда. Албатта футболда мақсадга эришиш қийин, эришилган ютуқни сақлаб қолиш ундан-да оғир деган ибора мавжуд. Буни яхши англаган мураббийлар янги мавсум тадориги йиғинига янги ўйинчиларни ҳам таклиф этган. Хусусан, икки уч йил муқаддам “Металлург”даги иштироки орқали мухлисларига яхши таниш бўлган Моҳигул Икромова, маҳаллий қизлардан Нигина Жамолова, Гўзал Тўрақулова, Гулжамол Норматова, Чарос Ғаниева, Фарғонадан Нилуфар Дадабоева, Навоийдан Сарвиноз Раҳматова, Маҳлиё Ғаффоровалар шулар жумласидандир. Тез кунларда машғулотларга “Андижанка” ҳужумчиси Елена Логуткина, жиззахлик Светлана Валиева, Қаршининг “Севинч” жамоасидаги фаолиятини якунлаган, Ўзбекистоннинг бир неча карра чемпиони Камола Рисқиеваларнинг ҳам келиб қўшилиши кутиляпти.

Энди бевосита жамоани тарк этган футболчилар хусусида тўхталадиган бўлсак, сўнгги йилларда чемпионат тўпурарлигини қўлдан бермай келган Людмила Карачик ва дарвозабон Зиёда Ирисбоевалар Тошкентнинг “Бунёдкор-вумен” жамоасида ўйнашни ихтиёр этишди. “Металлург-вумен” аёллар футбол клуби бу қизларга Бекобод футболи шони-шавкатини кўтаришда қўшган беқиёс улушлари учун уларга миннатдорлик билдиради ва кейинги фаолиятларида омад ёр бўлишини тилайди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика