UZ

Сўнгги янгиликлар

00:23Италия Кубоги. "Лацио" - "Милан" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 00:10Хумоюнмирзо Иминов “Андижон” билан келишувга эришди  1 23:54Расман: "Пахтакор"нинг яна бир футболчиси "Навбаҳор"да!  1 23:50АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Вест Хэм" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 23:40Расман: "Бухоро" футболчиси "Нефтчи"га ўтди  2 23:28Расман: Иброҳим Йўлдошев - "Андижон" футболчиси!  1 23:11"Бавария"га "Брайтон" футболчиси керак  0 22:59"Андижон" яна икки футболчи билан шартнома имзолади  0 22:38Суперлиганинг 30-турида ҳакамлик таҳлили. Хатолар жуда кўп!  0 22:19Расман: Чаласан - "Андижон" футболчиси!  12 21:57Артета жароҳатлар сабабини айтди  0 21:25"Ливерпуль" "Лейпциг" ҳужумчисини таркибида кўрмоқчи  4 20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  5 20:32Расман: "Андижон" "Локомотив" посбони билан шартнома имзолади  5 20:17ЖЧ-2026 қуръаси олдидан. Анвар Ғофуров: "Мундиалда шов-шув қилишга қодир бўлган терма жамоамиз шаклланди"  2

Россия терма жамоаси CAFA мусобақасида қатнашадими? Янгиликлар

Россия терма жамоаси CAFA мусобақасида қатнашадими?

Россия терма жамоаси Марказий Осиё футбол ассоциацияси (CAFA) мамлакатлари иштирокидаги турнирга таклифнома олди.

Бу ассоциация таркибига Ўзбекистон, Эрон,  Қирғиз Республикаси, Тожикистон, Туркманистон ва Афғонистон киради.

"Россия терма жамоаси сентябрь ойи бошида бўлиб ўтадиган CАФА мусобақасига таклиф олди, аммо Карпин жамоасининг унда иштирок этиши даргумон. Турнир тўртта ўйиндан иборат зич тармоқни ўз ичига олади. РФИ эса ушбу халқаро ойнада иккита ўртоқлик ўйини ўтказишга эътибор қаратган.

Қолаверса, бошқа жамоалар билан ҳам дастлабки келишувлар мавжуд ва 6 октябрь куни Эрон билан уй учрашуви бўйича ҳам амалда келишиб олинди. Россия томони Эрон терма жамоаси билан икки ой ичида иккита учрашув ўтказишни режалаштирмаяпти. Шу сабабларга кўра, Россия терма жамоасининг CAFA турниридаги иштирокини бундай тақвимга сиғдириш қийин", – деди вазиятдан хабардор манба.

CAFA 2025 йил сентябр ойида ўз тарихидаги иккинчи Миллатлар Кубогини ўтказишни режалаштирмоқда. Ўзбекистон мезбонлик қилган 2023 йилги турнирда Уммон меҳмон жамоа сифатида иштирок этган. Мусобақада Эрон ғолиб чиққан.

Рейтинг: -12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика