UZ

Сўнгги янгиликлар

22:30Суперлига. "Қўқон-1912" "Машъал"га мағлуб бўлди, "Сўғдиёна" эса "Қизилқум"ни йирик ҳисобда енгди.  0 22:22"Нефтчи" ўз уйида "Сурхон"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 22:12"Насаф" — "Ал Ваҳда" ўйини ҳакамлари маълум бўлди  2 22:00"Шўртан" Про лигага тушиб кетди  1 21:46"Ал-Ҳалдия" - "Андижон" ўйинини кореялик ҳакамлар бошқаришади  5 21:35Суперлига. "Нефтчи" - "Сурхон" 2:1  0 21:33"Барселона" — "Эльче". Таркиблар маълум  9 21:26Рўзиқул Бердиев: "Эртага мазмунли ўйин эмас, натижа учун ҳаракат қилсак тўғри бўлади"  12 20:54Иван Бошкович: "Кам гол ўтказаётган жамоага 3 та урдик"  3 20:37Акмал Рустамов: "Қизилқум"да тенг кучли иккита таркиб йўқ"  0 20:31Жозе Мораеш: "Насаф"нинг салбий натижалари зич тақвим билан боғлиқ"  11 20:21Отабек Нарзуллаев: "Бугунги ғалаба бизга сув ва ҳаводек зарур эди"  0 20:17"Манчестер Сити" — "Борнмут". Таркиблар маълум  12 20:12Баҳром Ҳайдаров: "Бунчалик осон гол ўтказиб юбормаслигимиз керак эди"  0 19:55Февзи Давлетов: "Беҳруз Каримов тезлиги ва дриблинги эвазига ярим ҳимояда яхшироқ ўйнамоқда"  0

Александр Хомяков: "Аламли мағлубиятни қабул қилиб олдик" Янгиликлар

Александр Хомяков: "Аламли мағлубиятни қабул қилиб олдик"

Суперлига 7-тур доирасидаги "Сўғдиёна" — "Андижон" ўйинидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Александр Хомяков матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

— Жамоа ёмон ўйнади дейолмайман. Биз эътибор қаратган вазифаларимизни бажардик. Тўпни яхши бошқардик, ўйинда устунликка эришдик, вазиятлар яратдик. Рақибнинг дастлабки дақиқалардаги ўйинини ҳисобга олмасак, биз ўйинни назорат қилдик. Кўплаб вазиятлар яратдик, аммо якун етишмади.

Бурчак тўпидан сўнг тўп ўтказиб юбордик. Аламли мағлубиятга учрадик. Жамоага эътирозим йўқ.

— Бугун Ускокович ўйнамади. У сўнгги вақтлар стандартлардан кўплаб голлар урди. Бугун унинг захирада қолдирилгани ротация билан боғлиқми?

— Кетма-кет учта ўйин, оғир юклама. Олдинда ҳам иккита қийин ўйин бор. Шу сабаб унга тикланиб олиш учун имкон бердик. Ҳозирда ротация қилиш учун захирада ўйинчилар бор. Умуман олганда, бугунги ўйинни яхши ўтказдик.



— "Пахтакор" мағлуб этилганидан сўнг жамоа иккита кетма-кет мағлубиятга учради. Жамоа яхши ўйнамоқда, аммо натижага келганда нимадир ўхшамаяпти.

— Осон очколар бераётганимиз ёқмаяпти. Бу ўйинда ҳам "Сўғдиёна" натижага эришиш учун барчасини қилди. Биз вазиятлар яратдик, аммо улардан фойдалана олмадик.



Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика