Саудия Арабистони чемпионати. Шукуров жамоаси сўнгги дақиқаларда мағлубиятдан қутулиб қолди

Khoja
25 апр 2025, 07:31
Саудия Арабистони чемпионатининг 29-турида «Ал Файҳа» «Ал Оруба»га қарши баҳс олиб борди.

Учрашувнинг биринчи бўлимида «Ал Оруба» 2 та гол уришга эришди. Иккинчи бўлим сўнггида эса «Ал Файҳа» мағлубиятдан қутулиб қолди.

Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Отабек Шукуров баҳснинг илк дақиқалардан ҳаракат қилди ва учрашувнинг 82-дақиқасида захирага олинди.

Саудия про лигаси. 29-тур

Ал Оруба — Ал Файҳа 2:2

24 апрел, «Al-Jouf University Stadium»

Голлар: Ас Сома (11, пеналти), Аз Зубайди (18) — Кааби (61), Лопес (90+6).


Ўхшаш янгиликлар


KhojaМуаллиф
Манба: championat.asia