UZ

Сўнгги янгиликлар

22:21"Ливерпуль" ўртоқлик ўйинида "Престон Норт Энд"ни мағлуб этди  1 21:56Терма жамоадаги муҳит, аёллар футболининг ривожи, Англиядан олинган таклиф ва 23 йиллик танаффусдан сўнг қўлга киритилган Осиё кубоги йўлланмаси ҳақида — Оминахон Валиханова  0 21:30МЮ 65 млн фунтлик трансферни амалга ошириши мумкин  0 20:40"Барселона" даъвогарлик қилаётган Рэшфорд Саудия Арабистонидан ажойиб таклифни рад этди  4 19:57"Бавария" "Арсенал" вингерига қизиқиш билдирмоқда  0 19:12"Реал" Родригонинг нархини маълум қилди  13 18:20Роберто Фирмино фаолиятини Осиёнинг бошқа мамлакатида давом эттиради  3 17:43Эндрик "Реал"дан ижарага кетмоқчи эмас  4 16:5840 ёшли Касорла "Овьедо" билан шартномасини 2025/26 йилги мавсумгача узайтирди. Клуб Ла Лигага қайтди  0 16:24Эшитдик-да! Жаҳон чемпиони бўлган мураббий Ўзбекистон МТЖни бошқариши мумкин  113 16:05Шомуродов: "Аргентинага қарши ўйнаб, қайси жиҳатларимизни кучайтириш кераклигини билиб олсак бўлади"  8 15:54⚡️"Пахтакор" собиқ футболчисини ортга қайтарди  10 15:29Шерзод Жўраев: “Қайси йўналишда бўлса ҳам “Навбаҳор” муваффақиятларига ҳисса қўшиш мен учун шараф”  1 15:06"Пахтакор"нинг икки етакчиси чет элга йўл олишни рад этиб, клубда қолишга қарор қилди  16 14:10"Ливерпул"га Родриго қизиқ. "Реал" вингери трансфери Диас кетган тақдирдагина амалга ошади  3

"Машъал"га Аргентинадан мураббий келадими? Янгиликлар

"Машъал"га Аргентинадан мураббий келадими?

Муборакнинг "Машъал" клубида янги бош мураббий иш бошлаши мумкин.

Бир неча йиллардан буён "газчилар"га устозлик қилиб келаётган россиялик Александр Хомяковнинг шартномаси 31 декабрь куни тугайди. "Машъал" клуби ижрочи директори Илҳом Қурбонов "Футбол Экспресс" газетасига берган интервьюси чоғида бу масалага тўхталиб ўтган.

"Александр Хомяков 25 декабрь куни Россиядан қайтиб келади. Келгач унинг кейинги тақдири борасида гаплашиб оламиз. Шартномаси 31 декабрь куни тугайди. Ҳаммаси мураббийнинг ўзига боғлиқ. Агарда бошқа таклифларни кўриб чиқмоқчи бўлса, биз унга қаршилик қилмаймиз", - дейди Илҳом Қурбонов.

- Бош мураббийлик борасида захира вариантлари ҳам борми?
- Захира вариантлари бор. Ҳозирча Хомяковнинг қарорини кутаяпмиз. Рўйхатимизда маҳаллий ва хорижлик мураббийлар бор. Улар орасида Аргентинадан мураббий бор. У кўпроқ ёшлар билан ишлаган. Кейин польшалик мутахассис бор. аммо у ҳозирда АҚШ фуқароси. У билан ҳам куни кеча музокара ўтказдик, жамоамиз билан ҳамкорлик қилишга тайёр.


Рейтинг: +24   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика