UZ

Сўнгги янгиликлар

14:48Эшитдик-да! Ўзбекистон терма жамоасининг CAFA мусобақаси учун таркибини Кападзенинг ўзи йиғади  0 14:28Breaking! Асилбек Жумаевга Европадан қизиқиш бор  8 14:07"Манчестер Сити" етакчиларидан бирига янги шартнома таклиф қилади  0 13:38Неймар футбол тарихидаги энг яхши ярим ҳимоячи кимлигини айтди  4 13:09"Ньюкасл" бош мураббийи Исак билан боғлиқ ҳолатга изоҳ берди  0 12:41"Милан" Яшари трансферини ҳал қилди  0 12:13"Нефтчи" футболчисини четлатиш, "Сурхон" дарвозасига эса пенальти белгилаш керак эди – 16-турдаги ҳакамлик фаолияти таҳлили  3 11:45ЦСКА Файзуллаев учун тўлиқ тўловни кутмоқда  2 11:14Россия ЖЧ иштирокчиси Иордания терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади  9 10:40Саудия жамоалари МЮ тарбияланчисига 80 миллион евро тўлашга тайёр  2 10:03"Интер" тўпурар ҳужумчи билан шартнома имзолашга яқин  0 09:30Луис Диаснинг "Бавария"га ўтганидан сўнг ойлиги 4 бараварга ошди  6 08:57"Манчестер Сити" асосий ҳимоячиси билан шартномани узайтиради  1 08:35Европанинг машҳур клуби Неймар билан шартнома имзоламоқчи  3 08:03Аутсайдерлар баҳсида "Сантос" ғалаба қозонди. Неймардан дубль  1

"Футболчи учун жароҳатдан-да хавфли муаммо бор" Янгиликлар

"Футболчи учун жароҳатдан-да хавфли муаммо бор"

Шу йилнинг 21-25 июль кунлари Куала Лумпурда ОФКнинг 8-тиббий анжумани бўлиб ўтди.

Ушбу тадбирда қитъамизнинг турли жойларидан 100га яқин шифокорлар иштирок этиб, бундай катта анжуман ОФК тарихида илк марта ташкил этилди.

Қувонарлиси, ушбу конференцияда Ўзбекистондан ҳам вакил қатнашди. Кўп йиллик тажрибага эга машҳур футбол шифокори Аброр Пирриев сафардан қайтгач ўз таассуротлари билан ўртоқлашди.

- Биламизки, ОФК томонидан ҳар икки йилда бир марта футбол ва умуман спорт шифокорлари иштирокида тиббий конференция ўтказилади. Бу жуда йирик анжуман бўлиб, бу йилгиси ниҳоятда кўп кузатувчилар келгани ҳамда турли муҳим мавулар илгари сурилгани билан ёдда қолди. Бу анжуман нафақат билимларни янгилаш, балки футбол тиббиёти олдида пайдо бўлаётган янги муаммоларни аниқлаб олиш учун ҳам яхши имкониятдир.




Анжуман қай тартибда ўтди?

- Анжуман аввалида ОФК шифокорларига ФИФА йўриқчилари томонидан чуқурлаштирилган семинар ўтказилди, кейин эса барча федерациялар вакиллари билан конференция кўринишда давом этди. Анжуманда спорт тиббиётининг турли йўналишлари бўйича қизиқарли маърузалар ўқилди.

Анжуманда кўтарилган қайси мавзу кўпроқ манзур бўлди?

- Одатда спортга алоқадор тиббий анжуманларда асосан жароҳатлар, реабилитация, тўғри овқатланиш, витаминизация каби мавзулар тақдим этилади. Мазкур анжуманда Буюк Британиялик маърузачи томонидан яна бир муҳим мавзу кўтарилди. Яъни, бугунги "рақамли давр"да ижтимоий тармоқларнинг спортчи руҳиятига ва унинг кўзлаган натижаларига бевосита ва билвосита таъсири борасидаги мавзу. Инглиз маърузачисини тингларканман, яқиндагина Абдуқодир Ҳусанов билан боғлиқ ҳолат хаёлимда гавдаланди.

Бугунги кунда спортчиларнинг интернетдан холи эмаслиги, ижтимоий тармоқларда кўплаб обуначиларга эгалиги ҳаётнинг бир қисмига айланиб улгурганини тан олган ҳолда қандай қилиб спортчини ижтимоий тармоқларнинг "негатив омиллари"дан асраш масаласи устида изланган олим долзарб маърузасини "Футболчи учун жароҳатдан-да хавфлироқ муаммо бор, бу - ижтимоий тармоқлардир", дея тугатди. Бундай олиб қарасак, унинг фикрига қўшилмай бўлмайди.

Ўзимизда ҳам шу каби анжуманлар ташкил қилса бўладими?

- Тўғри, ҳали бундай катта кўламдаги спорт тиббиёти анжуманлари билан мақтана олмаймиз. Аммо бу йўлда етарлича қадамлар ташланмоқда. Масалан, спорт, жумладан футбол тиббиёти бўйича чет элдан етук мутахассислар жалб этилиб, маҳаллий ва минтақавий анжуманлар ўтказилмоқда. Наиб қилса, келгусида бу йўналиш бўйича ҳам ЎФАнинг режалари бор. Лекин яна бир муҳим масала: анжуманларда берилган билимни амалиётга қўллай оладиган етук кадрлар масаласидир. Бу эса алоҳида мавзу ҳисобланади...

Х.Холиқов ёзиб олди.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

   
30 июл 13:58:11
Futbol Uchun
Агар футболчи ўзини рухий тайёрлай олмаса, хар қанча махоратли бўлмасин майдонда ўзини кўрсата олмайди.Бунга футболчиларга ижтимоий тармоқлардаги футболчига билдирилган негативлар ҳам таъсир қилади.
championat.asia
Яндекс.Метрика