UZ

Сўнгги янгиликлар

21:43Таҳлил. Бугун Фарғонада "Нефтчи" эмас Левченко ютқазди, Зейтуллаевга 5 баҳо  1 21:39"Челси" форварди АПЛнинг бошқа клубига ўтишга яқин  0 21:15Суперлига. "Динамо" – "Навбаҳор" (матнли трансляция)  6 21:05Суперлига. "Сўғдиёна" — "Насаф" 1:2 (матнли трансляция)  21 20:56Суперлига. "Бунёдкор" Фарғонада "Нефтчи"ни мағлуб этди  69 20:20"Барселона" Рэшфордни рўйхатдан ўтказиш учун кимни сотиши мумкинлиги маълум бўлди  5 19:31Нуньес эндиликда "Милан"нинг ҳужумчи позицияси учун асосий номзодидир  1 18:50Расман: Рамсдейл янги клуб билан шартнома имзолади  0 18:34Эдерсон янги клуб билан келишувга эришди  1 17:34"Рома" янги ҳимоячини ўз сафига қўшиб олди  1 17:18Уларга ҳам амалиёт керак ёхуд U-23 терма жамоасини нималар кутмоқда?  3 16:51"Бавария" учинчи либосини тақдим этди – унда 1920 йиллардаги логотип тасвирланган  1 16:26Эрон терма жамоаси асосий дарвозабони 4 ойга дисквалификация қилинди  0 16:03"Манчестер Юнайтед" либосларининг орқа томонига уч нафар афсонанинг исмини ёздириш тақиқланди  0 15:47"Барселона" ва "Реал" афсоналари Месси ўйнайдиган стадионда учрашади  0

Суперлига. "Сўғдиёна" — "Насаф" 1:2 (матнли трансляция) Янгиликлар

Суперлига. "Сўғдиёна" — "Насаф" 1:2 (матнли трансляция)

Суперлига 16-тури доирасидаги "Сўғдиёна" — "Насаф" ўйини бошланди.


"Сўғдиёна" — "Насаф" 1:2 LIVE

2 август 2025 йил. Жиззах. "Сўғдиёна" стадиони. 20:00 

Ҳакамлар: Ильгиз Танташев, Андрей Цапенко, Тимур Гайнуллин, Нурбек Шералиев

Назоратчи: Марат Исмоилов

VAR: Аҳрол Рисқуллаев

AVAR: Эдита Миробидова

Комиссар: Шоҳруҳ Саид

Гол: Ҳусайин Норчаев 6, - 0:1 (Стефан Чолович). Отабек Аҳадов 27 автогол, - 0:2. Рубин Хебай 58, - 1:2. 

"Сўғдиёна": 27.Милан Митрович (с), 2.Зоир Жўрабоев (3.Исломжон Қобилов, 84), 4.Отабек Аҳадов (13.Филип Иванович, 41), 7.Хондамир Мустафоқулов (18.Ойбек Нурматов, 84), 8.Суҳроб Иззатов, 14.Люпчо Дориев, 19.Жавоҳир Қаҳрамонов, 32.Нодиржон Сойибов (9.Самандар Мавлонқулов, 41), 33.Сардор Раҳмонов, 70.Жасурбек Жалолиддинов, 98.Рубин Хебай (10.Шохруҳбек Абдураҳмонов, 84)

Захира: 21.Муҳаммадюсуф Собиров, 5.Беҳруз Жуматов, 28.Станислав Андреев, 42.Сардорбек Эркинов

"Насаф": 35.Абдувоҳид Неъматов, 5.Ғолиб Ғайбуллаев, 6.Муродбек Раҳматов, 10.Драган Черан, 14.Шароф Муҳитдинов (17.Суҳроб Нуруллоев, 67), 18.Ҳусайн Норчаев (24.Сардорбек Баҳромов, 67), 19.Стефан Чолович (8.Зафармурод Абдираҳматов, 67), 28.Шуҳрат Муҳаммадиев, 34.Шерзод Насруллаев, 77.Ойбек Бозоров, 92.Умарбек Эшмуродов (с)

Захира: 1.Олександр Воробей, 2.Алибек Давронов, 9.Жавоҳир Сидиқов, 22.Игор Голбан, 33.Баҳодир Ҳалилов, 55.Диёрбек Абдуназаров

Огоҳлантиришлар: Отабек Аҳадов 31, Стефан Чолович 49, Шароф Муҳитдинов 56, Суҳроб Иззатов 60, Суҳроб Нуруллоев 74, 


МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ



84. Ўзгаришлар. "Сўғдиёна". Мустафоқулов, Жўрабоев ва Хебай ўрнига Нурматов, Қобилов ва Абдураҳмонов тушди 

82. ЗАРБААА! Рубин Хебайнинг зарбаси дарвоза устидан ўтиб кетди 

81. УХХ! Қаҳрамонов шундоққина жарима майдони ёнида йиқитилди, мезбонларда хавфли жарима тўпи 

75. Зарба. Дориевнинг зарбасидан кейин Неъматов муштлари билан тўпни қайтарди

74. Огоҳлантирш. "Насаф". Суҳроб Нуруллоев 

67. Ўзгаришлар. "Насаф". Чолович, Норчаев, Муҳитдинов ўрнига Абдираҳматов, Баҳромов ва Нуруллоев тушди 

60. Огоҳлантириш. "Сўғдиёна". Суҳроб Иззатов 

58. ГОЛ! Рубин Хебай 17 метрдан белгиланган жарима тўпини дарвозанинг юқори бурчагига "санчиб" қўйди - 1:2! 

56. Огоҳлантириш. "Насаф". Шароф Муҳитдинов 

54. Жалолиддинов жарима тўпини амалга оширди, Дориев жарима майдони ичидан зарба бера олмади! 

51. УХХХХ! Чераннинг кучсиз зарбасидан кейин Митрович тўпни қайтарди, қайтган тўпни Норчаев дарвозага йўллади, тўп устунга тегиб қайтди! 

49. Огоҳлантириш. "Насаф". Стефан Чолович

46. Иккинчи тайм бошланди 


45+2. Биринчи тайм якунланди, ҳозирча 0:2

45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшилди 

41. Ўзгариш. "Сўғдиёна". Аҳадов ва Сойибов ўрнига Филип Иванович ва Мавлонқулов тушди 

37. ЗАРБА! Норчаевнинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди

31. Огоҳлантириш. "Сўғдиёна". Отабек Аҳадов 

28. ЗАРБАА! Мезбонлардан ҳужум, Жалолиддинов узатган тўпдан кейин Қаҳрамонов деярли бирга бир вазиятга чиқиб кетди ва зарба берди, Ғолиб Ғайбуллаев бу вазиятда тўпга ўзини қалқон қилди!

27. ГОЛ! Аниқроғи автогол. Чап қанотда Бозоров ва Муҳитдиновнинг фаоллиги меҳмонларга иккинчи голни олиб келди. Бозоровнинг дарвоза ёнига узатган тўпнини Аҳадов кутилмаганда ўз дарвозасига тўғрилаб қўйди - 0:2. 

26. ЗАРБАА! Дориевнинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган кучли зарбасидан кейин Неъматов чиройли сейв намойиш этди! 

23. Хавфли вазият! Дориев чап томондан жарима майдонига кириб тўпни шерикларига узатди, Хебайнинг зарбаси ҳимоячилардан қайтди! 

21. УХХХ! "Сўғдиёна"дан хавфли ҳужум, Жалолиддиновнинг ҳаволатиб узатган тўпини ҳужумчиларга ёрдамга келган Зоир Жўрабоев боши билан дарвозага йўллади, бироз ноаниқ!

12. ЗАРБА! Яна Насруллаев ҳужумни бошлаб берди, унинг тўп узатишидан кейин Чолович жарима майдони яқинига бориб кучли зарба берди, бу сафар Митрович тўпни ушлаб олди! 

9. УХХХ! Насруллаевнинг чап қанотдан узатиб берган тўпни Норчаев эгаллаб олди ва жарима майдонига кириб чап оёқда зарба берди, тўп бу сафар ҳам Митрович устидан ўтиб кетди, бироқ гол бўлишига дарвоза тўсини "йўл қўймади"

7. ЗАРБА! Мезбонлардан жавоб ҳужуми, Дориевдан тўпни қабул қилиб олган Жалолиддинов жарима майдонига кириб зарба берди, бироз ноаниқ! 

6. ГОЛ! Чоловичнинг жарима майдонига узатган тўпини Норчаев дарвозага орқа билан турган ҳолда боши билан зарба берди, Митрович буни кутмаганди ва тўп унинг устидан дарвозага кириб кетди - 0:1. ГОЛНИ КЎРИШ




2. "Сўғдиёна"нинг ҳужуми, Мустафоқуловни Муҳитдинов жарима майдони ёнида йиқитди. Мезбонларда жарима тўпи. Жалолиддиновнинг зарбаси ўхшамади.

1. ЎЙИН БОШЛАНДИ!

- Учрашув соат 20:00да бошланади. 

Рейтинг: +3   

Фикрлар

+3   
02 авг 20:51:33
Artur1801
Насафда класс юқорилиги кўриниб турибти.
+3   
02 авг 19:10:36
Real Nasaf
Qani legionerlar
+2   
02 авг 20:44:32
Алёш ака
Askar Ikromov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Отабек Аҳадов №4 бугунам асосий таркибда тушган бўлса холни каттасини қўярканда яна...
Фолчимисиз дейман, Ахадов чичаябдику
+2   
02 авг 20:34:11
Nurbek Eshmanov
Zoʻr oʻyin boʻlyabdi. Nasaf oʻziyam chiroyli
oʻynayabdi, Sugʻdiyonagayam oʻynashga beryabdi.
+2   
02 авг 20:04:41
Askar Ikromov
Отабек Аҳадов №4 бугунам асосий таркибда тушган бўлса холни каттасини қўярканда яна...
+2   
02 авг 19:46:33
Тўлқин Хайит
Насафни бугунги кўрсатадиган ижобий натижаси жуда ахамиятли ва кўп нарсага ойдинлик киритади. Насафдан фақат ғалаба кутиб қоламиз.
+2   
02 авг 19:45:38
Salox..
Soʻgʻdiyonadan bugun chiroyli gʻalaba kutamiz
+1   
02 авг 21:29:14
Artur1801
Насаф биринчи таймда иккита гол уриб олса қурқадиган бўлиб қолдик иккинчи тайм ташлаб юборяпти тепмни
+1   
02 авг 21:19:06
TEMUR
Soʻgʻdiyona yaxshi oʻynayapti Nasaf imkonyatlardan foydalanib ketyapti
olgʻa Soʻgʻdiyona xech boʻlmasa 2:2
+1   
02 авг 20:53:52
Football Onlooker
Насафни давралар оралиғидан кейин яхши формада 2 куригга етиб келганини биринчи марта куришим,демак Насаф мурабийлари давралар оралиғида яхши иш олиб боришган,уйин хам қизиқ булябди,хафли вазиятларни суғдиёна яратябди голларни Насаф уриябди ))) қойил лекин
+1   
02 авг 20:31:32
Nurbek Eshmanov
Yangi futbolchilar yaqinda kelib qoʻshildi. Jamoaga moslashib olishsin , hali mavsum uzoq davom etadi.
+1   
02 авг 19:49:03
Тўлқин Хайит
Хебай бугун ўзини кўрсатишга ҳаракат қилиб кўради.
+1   
02 авг 19:46:33
BOBURXON..
Soʻgʻdiyona tarkib udar bugun zoʻr oʻyin boʻladi, omad soʻgʻdiyona
+1   
02 авг 19:27:00
Asadbek Murodov
Olga Nasaf!
   
02 авг 21:41:44
barselona7
Ишқилиб Пахтакор билан ўйинни повтори бўлиб қолмасинда.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика