

Бу ҳақда Иордания футбол ассоциацияси расмий сайти хабар берди.
Қайд этилишича, ўйин Россияда бўлиб ўтади. Иордания терма жамоаси Жаҳон чемпионатига тайёргарлик доирасида россияликларга қарши майдонга тушади.
Иордания терма жамоаси тарихда илк бор 2026 йил АҚШ, Мексика ва Канадада бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатига йўлланма олди.
Валерий Карпин шогирдлари сўнгги ўйинини июнь ойида Минскда беларусликларга қарши ўтказганди (4:1).
Россия клублари ва жамоалари 2022 йилдан бери халқаро турнирлардан четда қолмоқда.



