UZ

Сўнгги янгиликлар

20:15Мираброр Усмонов Кубоги-2025. Ўзбекистон U-23 - Япония U-23  3 19:57"Локомотив" Тожикистон жамоасидан енгилди  1 19:43"Эвертон" Кубога қизиқиб қолди  0 19:19Жака АПЛга қайтмоқда   1 18:39Гвардиола "Барселона"га қайтадими?  4 18:13АПЛ топ-клублари "Ал Ҳилол" ҳужумчисига даъвогарлик қилмоқда  2 17:36"Тоттенхэм" ва "Барселона" "Арсенал" ҳужумчисига қизиқмоқда  3 17:08"Вест Хэм" "Манчестер Юнайтед"дан япониялик дарвозабонни илиб кетмоқчи  4 16:40Де Лигт: "Манчестер Юнайтед" учун ўтган мавсум ўтмишда қолди"  0 16:13"Реал" Винисиус Жуниорга ўринбосар топди – АПЛ юлдузи устувор вариант  4 15:45Breaking! "Ливерпуль" Исак билан келишувга эришди  20 15:22ЦСКА ҳимоячиси: "Туркия чемпионати Файзуллаев учун ЖЧ олдидан трамплин бўлади"  9 14:55Суперлига қайтмоқда! 16-тур ўйинларига ҳакамлар тайинланди  6 14:34Расман: Бахтиёр Зайнутдинов – "Динамо М" футболчиси  1 13:42Мбаппенинг клуби Лига 2 га қайтмоқчи  0

Андрей Фёдоров: "Эртага "Пахтакор"га мухлислик қиламан ва рақибни ўрганаман" Янгиликлар

Андрей Фёдоров: "Эртага "Пахтакор"га мухлислик қиламан ва рақибни ўрганаман"

"Локомотив" - "Ал Ваҳда" (2:0) учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар Андрей Фёдоров иштирок этди.

"Барчани ғалаба билан табриклайман. Рақиб ўтган йилга нисбатан анчагина кучайганини кеча ҳам айтгандим. Ҳимояда анча яхши ўйнай бошлади. Биринчи таймда режаларимиз амалга ошди, аммо кўп вазиятлардан фойдалана олмадик. Агар улардан фойдаланганимизда ўйин охири бунчалик ҳаяжонли бўлмас эди", - дейди Андрей Фёдоров.

"Биринчи таймни қониқарли ўтказдик деб ўйлайман. Ўйинни назорат қилдик, иккинчи таймда эса рақиб вабанкка борди. Хатолар устида ишлаймиз. Кейинги баҳсларда иккинчи таймда ҳам яхши ва тажовузкор ўйнашга ҳаракат қиламиз", - дейди Темурхўжа Абдухолиқов.




- Искандеров иккинчи таймда жуда кўп хато қилди. Унинг ўйини ҳақида нима дейсиз?

- Биринчи таймда у яхши ўйнади ва барча кўрсатмаларимизни бажарди. Балки иккинчи таймда чарчаб қолгандир. Захирада ҳужумкор ўйинчилар Шоғуломов ва Омонов қанот футболчилари, шу боис Искандеров алмаштирилгач, Мирзаев майдон марказига ўтди.

- Нима учундир ўзбек футболчиларига совуққонлик етишмайди. Мутахассис сифатида нима дея оласиз?

- Барча футболчилар ҳақида айтишим қийин. Балки рақибнинг кучли прессингига тайёр бўлмагандирмиз. Иккинчи тайм бошида "Ал Ваҳда" ҳужумчилари ҳимоячиларимизни босим остида ушлаб туришди.

- "Ал Ваҳда" ўйинни бошқарди, "Локомотив"нинг жисмоний ҳолати қандай?

- "Ал ваҳда" ўйинни бошқармади, бизнинг жамоа футболчиларининг жисмоний ҳолати яхши.

- Эртага "Пахтакор" ўйнайди. Сиз бу ўйинда "Пахтакор"га мухлислик қиласизми ёки навбатдаги рақибни ўрганасизми?

- Биринчи навбатда мухлислик қиламан ва биринчи навбатда "Пахтакор"ни ўрганаман (кулади).



- Савол Абдухолиқовга, мавсумни ажойиб бошладингиз. Терма жамоага эса чақирилмаяпсиз. Бу савол сизни қийнайдими?


Андрей Фёдоров: - Уни чақиришдику. Март ойидаги йиғинга уни терма жамоага чақиришди.

Темурхўжа Абдухолиқов: - Нима дейишга хайронман. Терма жамоанинг ўз бош мураббийи бор. Ўзбекистонда ҳужумчилар кўп. Чақиришса ватаним жамоасида боримни бериб ўйнайман. "Локомотив"нинг олдида жуда кўп ўйинлар бор, ОЧЛ, Суперлига, кубок...

Рейтинг: +27   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика