

Championat.asia сайти маълумотларига кўра, Люпчо Дориевнинг "Сўғдиёна" билан 2026 йил охиригача шартномаси бор. Унинг шартномасида товон пули миқдори 1 млн доллар эканлиги кўрсатиб ўтилган.
Қайсидир клуб уни олмоқчи бўлса, ўша суммани тўлаши керак. "Сўғдиёна" уни текинга қўйиб юбормайди.
29 ёшли футболчи ушбу мавсум жиззахликлар таркибида 16 ўйинда майдонга тушиб, 9 та гол урди ва 5 та голга ассистентлик қилди.
Аввалроқ Дориевга "Насаф" ва бошқа жамоалардан қизиқиш борлиги ҳақида миш-мишлар тарқалган эди.



