UZ

Сўнгги янгиликлар

16:43Энрике Клублар ўртасидаги ЖЧ стадионларидаги майдонлар ҳолатидан нолиди  4 16:18ЎФА раҳбарияти Майамидаги ФИФА Ижроия футбол саммитида қатнашди  2 15:56Маскерано: "Интер Майами" дунёнинг энг яхши 16 жамоаси қаторига кирди"  7 15:34"Насаф" ОЧЛ Элитда кимлар билан ўйнайди?  6 15:14МЮ Мбеумо учун курашда пешқадам ва у учун катта пул ажратишга тайёр  1 14:45Лотар Маттеус "Манчестер Сити"га Тер Штегенни сотиб олишни маслаҳат берди  1 14:17Жонни Эванс МЮда маълум бир лавозимга тайинланади  1 13:48Миш-мишларга қарамай, Маунт МЮни тарк этишни режалаштирмаяпти  4 13:20Илёс Зейтуллаев: "Самарқанддаги 3 очкони жамоавий ғалаба деган бўлардим"  4 13:02Мареска: "АҚШдаги об-ҳаво туфайли машқ қилиш деярли имконсиз"  0 12:34Раулнинг навбатдаги манзили Испания U-21 термаси бўлиши мумкин — музокаралар бошланди  0 12:07"Бавария" дортмундликлар юлдузини сотиб олмоқчи  0 11:39"Манчестер Сити" ҳимоячисининг дисквалификацияси узайтирилди  4 11:19Суперлига. 14-тур ҳакамлари маълум: "Насаф" – "Пахтакор" учрашувини Тўхтасинов бошқаради  26 10:40"Тоттенхэм" 20 ёшли япониялик футболчининг трансфери бўйича келишувга эришди  1

Осиё Кубоги превьюси. 1/4 финал. Вьетнам - Япония Янгиликлар

Осиё Кубоги превьюси. 1/4 финал. Вьетнам - Япония

Эртага Осиё Кубогида чорак финал ўйинлари старт олади.

Биз билан битта гуруҳда баҳс олиб бориб биринчи ўринни қўлга киритган ва 1/8 финалдан қийналмасдан ўтган Япония навбатдаги босқичда яна бир кучсиз жамоага қарши тўқнаш келади. Япониянинг 1/4 финалдаги рақиби Вьетнам терма жамоаси бўлади. Эртанги учрашув Дубайдаги "Ал Мактум" стадионида бўлиб ўтади ва Тошкент вақти билан 18:00да старт олади.

Вьетнам
Бу жамоанинг шов-шувли юриши давом этади. Вьетнам гуруҳ ўйинларида Ироқ ва Эронга имкониятни бой бергач, ҳартугул охирги турда Яманни 2:0 ҳисобида мағлуб этди ва 3-ўринни олган жамоалар ичида энг яхши кўрсаткичлардан бири сифатида кейинги босқичга йўл олди. Лекин вьетнамликлар 1/8 финалда кичик қаҳрамонлик кўрсата олишди: анча кучли тахмин қилинган Иордания пенальтилар сериясида мағлуб этилди. Мана энди Вьетнамни яна бир жиддий рақиб кутиб турибди.

Япония
Мусобақада тўртта ўйин ўтказган Япония ҳаммасида ғалабага эришди. Бу жамоа гуруҳ учрашувларида Туркманистон, Уммон ва Ўзбекистонни, 1/8 финалда эса Саудия Арабистонини мағлуб этди. Айтиш мумкинки, саудияликлар билан кечган баҳсда Япония ортиқча қийинчиликка дуч келмади. Улар битта гол уриб олгач бемалол шу ҳисобни сақлай олишди. Эртага "Кунчиқар юрт" терма жамоаси яна бир кучсиз жамоага қарши баҳс олиб боради.

Ўйиндан олдинги фикрлар

Парк Ханг Сео (Вьетнам бош мураббийи): "Япониянинг ўйин услуби умуман бошқача, лекин биз Эрон ва Ироқ сингари кучли жамоалар билан беллашиб ўзига яраша тажриба орттирдик. Агар бор кучимизни бериб ўйнасак, Японияни мағлуб этишимизга ишонаман. Футболда мағлуб бўлмайдиган жамоа йўқ. Шу боис эртага Вьетнам мусобақани тарк этади деб ҳеч ким ишонч билан гапира олмайди. Балки биз ғалаба қозонармиз".

Хажиме Мориясу (Япония бош мураббийи): "Биз бу ерга чемпион бўлиш учун келганмиз ва ўз мақсадимиз сари давом этяпмиз. Лекин баъзи футболчиларимга халқаро тажриба етишмаётгани рост. Вьетнам билан ўйин осон бўлмайди, лекин ғалаба қозонишга уриниб кўрамиз. Жамоамиз бу беллашувга руҳий ва жисмоний томондан тайёр. Биз Вьетнамга нисбатан бир кун кам дам олдик, аммо бу регламент".

Рейтинг: -2   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика