UZ

Сўнгги янгиликлар

08:41Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг икки нафар футболчиси “Нефтчи“ билан шартнома тузди  0 08:07Клублар ўртасидаги ЖЧнинг энг яхши футболчиси аниқланди  6 07:35“Андижон“ легионер дарвозабон билан шартнома тузди  1 07:05Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Челси" - ПСЖ 3:0  5 02:13"Челси" - жаҳон чемпиони!  166 01:45U-20 Жаҳон чемпионатини биргаликда қабул қиламиз. Бу қандай бўлади?  0 00:35"Бавария" "Челси" футболчисига қизиқмоқда  1 23:40"Арсенал" ва "Спортинг" Гёкереш бўйича келишувга эришишга яқин  5 22:21"Ливерпуль" ўртоқлик ўйинида "Престон Норт Энд"ни мағлуб этди  1 21:56Терма жамоадаги муҳит, аёллар футболининг ривожи, Англиядан олинган таклиф ва 23 йиллик танаффусдан сўнг қўлга киритилган Осиё кубоги йўлланмаси ҳақида — Оминахон Валиханова  1 21:30МЮ 65 млн фунтлик трансферни амалга ошириши мумкин  0 20:40"Барселона" даъвогарлик қилаётган Рэшфорд Саудия Арабистонидан ажойиб таклифни рад этди  6 19:57"Бавария" "Арсенал" вингерига қизиқиш билдирмоқда  0 19:12"Реал" Родригонинг нархини маълум қилди  15 18:20Роберто Фирмино фаолиятини Осиёнинг бошқа мамлакатида давом эттиради  3

ТОП-5. Энг қиммат трансфер бўлган ўзбекистонлик футболчилар Янгиликлар

ТОП-5. Энг қиммат трансфер бўлган ўзбекистонлик футболчилар

Хабарингиз бор, “Ростов” форварди Элдор Шомуродов “Женоа” аъзосига айланди.

Генуяликлар 25 ёшли футболчи учун бонуслар билан бирга 9 млн евро тўлайдиган бўлди. Шу тариқа, Шомуродов Ўзбекистон тарихида трансфер қилинган энг қиммат футболчига айланиб олди. Transfermarkt манбасига кўра, донликлар Элдорни 2017 йил “Бунёдкор”дан 300 минг еврога харид қилишганди ва бугунга келиб унинг трансферидан яхшигина маблағ ишлаб олишди. Албатта, унинг нархи кўтарилишига жамоада кўрсатган ёрқин ўйинлари ҳам сабаб бўлди.

Бунгача эса трансфер сотуви бўйича пешқадамлик Ўзбекистон МТЖ сардори Одил Аҳмедовга тегишли бўлган. 2017 йилнинг январида “Краснодар” Аҳмедовни 7 млн евро эвазига “Шанхай СИПГ”га қўйиб юборганди. Маълумот ўрнида, Одил 2011 йил "Пахтакор"дан юлдузларни йиғаётган "Анжи"га 1,7 млн, 2014 йил эса "Анжи"дан "Краснодар"га 4 млн евро евазига сотилган. Шу боис, унинг энг юқори трансфер суммаси рейтингга киритилди.

Кучли учликдан Сардор Рашидов ўрин эгаллади. У 2015 йил “Бунёдкор”дан Қатарнинг “Ал Жайиш” жамоасига 2 млн еврога трансфер бўлган. Сардор ҳозирда фаолиятини "Қатар СК"да давом эттирмоқда.

Энг қиммат трансфер бўлган ўзбекистонлик футболчилар

1. Элдор Шомуродов (25 ёш, ҳужумчи) – “Ростов” (Россия) = “Женоа” (Италия)

Трансфер суммаси: 9 млн евро

2020 йил амалга ошди

Transfermarkt бўйича ҳозирги баҳоси: 6,5 млн евро

2. Одил Аҳмедов (32 ёш, ярим ҳимоячи)– “Краснодар” (Россия) = “Шанхай СИПГ” (Хитой)

Трансфер суммаси: 7 млн евро

2017 йил амалга ошган

Transfermarkt бўйича ҳозирги баҳоси: 2,5 млн евро

Шунингдек, "Пахтакор"дан "Анжи"га (2011 йил, 1,7 млн евро), "Анжи"дан "Краснодар"га (2014, 4 млн)

3. Сардор Рашидов (29 ёш, вингер) – “Бунёдкор” = “Ал Жайиш" (Қатар)

Трансфер суммаси: 2 млн евро

2015 йил амалга ошган

Transfermarkt бўйича ҳозирги баҳоси: 900 минг евро

4. Сервер Жепаров (37 ёш, ярим ҳимоячи)  – “Сеул” (Ж.Корея) = “Ал Шабаб” (С.Арабистони)

Трансфер суммаси: 1,6 млн евро

2011 йил амалга ошган

Фаолиятини якунлаган

5. Игор Сергеев (27 ёш, ҳужумчи)  “Пахтакор” = “Ал Дафра” (БАА)

Трансфер суммаси: 1,5 млн евро

2018 йил амалга ошган

Transfermarkt бўйича ҳозирги баҳоси: 1,5 млн евро

5. Остон Ўрунов (19 ёш, ҳужумкор ярим ҳимоячи) – “Уфа” (Россия) = “Спартак” (Россия)

Трансфер суммаси: 1,5 млн евро

2020 йил амалга ошди

Transfermarkt бўйича ҳозирги баҳоси: 1,5 млн евро

ЕЧЛда ўйнаган ўзбекистонлик футболчилар

Европа Лигасида ўйнаган ўзбекистонлик футболчилар


Элдор Акмурзаев тайёрлади 

Муаллиф : Eldor Akmurzayev
Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика