UZ

Сўнгги янгиликлар

20:15Мираброр Усмонов Кубоги-2025. Ўзбекистон U-23 - Япония U-23  3 19:57"Локомотив" Тожикистон жамоасидан енгилди  1 19:43"Эвертон" Кубога қизиқиб қолди  0 19:19Жака АПЛга қайтмоқда   1 18:39Гвардиола "Барселона"га қайтадими?  4 18:13АПЛ топ-клублари "Ал Ҳилол" ҳужумчисига даъвогарлик қилмоқда  2 17:36"Тоттенхэм" ва "Барселона" "Арсенал" ҳужумчисига қизиқмоқда  3 17:08"Вест Хэм" "Манчестер Юнайтед"дан япониялик дарвозабонни илиб кетмоқчи  4 16:40Де Лигт: "Манчестер Юнайтед" учун ўтган мавсум ўтмишда қолди"  0 16:13"Реал" Винисиус Жуниорга ўринбосар топди – АПЛ юлдузи устувор вариант  4 15:45Breaking! "Ливерпуль" Исак билан келишувга эришди  20 15:22ЦСКА ҳимоячиси: "Туркия чемпионати Файзуллаев учун ЖЧ олдидан трамплин бўлади"  9 14:55Суперлига қайтмоқда! 16-тур ўйинларига ҳакамлар тайинланди  6 14:34Расман: Бахтиёр Зайнутдинов – "Динамо М" футболчиси  1 13:42Мбаппенинг клуби Лига 2 га қайтмоқчи  0

Таиланд. Филипосян жамоаси иккинчи турда ҳам ғалаба қозонди Янгиликлар

Таиланд. Филипосян жамоаси иккинчи турда ҳам ғалаба қозонди

Ҳамюртимиз Артём Филипосян Таиланд чемпионатида тўп тепаётганидан хабарингиз бор.

Куни куча ушбу мамлакатда мавсумнинг 2-тур беллашувлари бўлиб ўтди. Самарқандлик ҳимоячи Артём Филипосян Таиланд юқори дивизионининг “Прачуап” клуби шарафини ҳимоя қилмоқда. Эътиборли томони ушбу жамоада ўзбекистонлик футбол ишқибозларига яхши таниш бўлган Аднан Ораховац ҳам тўп тепмоқда.

Шанба куни Таиланд чемпионатида 2-тур баҳслари ўтказилиб, “Прачуап” клуби “Районг”ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди. Учрашувда Филипосян тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилди ва ўйиннинг энг яхши футболчисига айланди.

-Таиланд чемпионатида беллашувлар ҳақиқатан ҳам жуда шиддатли кечаркан,-дейди Филипосян. – Кўпчилик жамоаларда бразилиялик легионерлар бор. Улар юқори савияда тўп тепишмоқда. Албатта, бу ерда ҳаво бизга нисбатан иссиқ, намлик юқори. Шунга қарамай муҳитга мослашиб кетдим, деб айта оламан. 

Айни пайтда Филипосян тўп тепаётган “Прачуап” икки турдан сўнг олти очко жамғариб, турнир жадвалида “Самут Пракан Сити” жамоаси билан қўшҳокимлик ўрнатган.

“Прачуап” навбатдаги турни 10 март куни сафарда “Бурирам Юнайтед”га қарши ўтказади.


Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика