UZ

Сўнгги янгиликлар

10:54Луис Диаснинг "Барселона"га ўтишига Исаак ёки Экитике сабабчи бўлиши мумкин  0 10:15Лёв ёки Билич келишига Кападзе нима дейди?  19 09:56Серхио Рамосдан "Реал"ни тарк этган Лукаc Васкесга самимий мактуб: "Сени соғинамиз, Пико"  0 09:29Тимур Кападзе: "Қуръа яхши ўтди, ҳаммасини вақт кўрсатади"  5 08:55"Бухоро" иккинчи даврада рақибларини Қаршида қабул қилади  10 08:30"Ўзбекистонда қолсам, "Бунёдкор"дан бошқа жамоага ўтмасдим" — Луис Качорри билан интервью  2 08:00Луис Энрике ПСЖда ортиқча футболчиларни захирага юборди — Асенсио, Солер ва Шкриньяр клуб изламоқда  0 07:28Кристиан Новак: "Мухлислар стадионда тасаввур қилиб бўлмайдиган даражадаги атмосферани яратишади ва биринчи ўйинимни сабрсизлик билан кутяпман"  2 01:45"Сабаҳ" ва Умарали Раҳмоналиев Европа лигаси саралашида муваффақиятсизликка учради  2 01:22"Галатасарой" Осимхенни сотиб олишга яқин турибди  2 00:54Кристиан Вьери: "Челси" АПЛ ғолиби бўлади"  5 00:31Шайхлар Винисиусни "нишонга олди" ва рекорд сумма тўлашга тайёр  14 00:13"Интер"нинг Лукман учун таклифи "Аталанта"га маъқул келмади  0 23:43"Бунёдкор" назорат ўйинида "Абдиш Ата" билан дуранг қайд этди  3 23:15"Истанбул Башакшеҳир" назорат ўйинида ғалаба қозонди, Элдор Шомуродовдан ассист  3

"Сурхон" кимнинг ўрнига чиқади? Янгиликлар

"Сурхон" кимнинг ўрнига чиқади?

"Сурхон"га оид гап-сўзлар кўпайиб кетган бир пайтда бизнинг бир савол қийнаяпти. "Сурхон" Суперлигани кенгайиши эвазига кучлилар сафига қўшиладими ёки бирон клуб ўрнига?

Табиийки, "Сурхон"ни Суперлигага қўйиш учун ягона асос бу ҳудудда футболни йўқлиги. Бундан келиб чиқадиган бўлсак, "Бухоро", "Қизилқум, "Сўғдиёна", "Навбаҳор", "Қўқон-1912", "Насаф", "Андижон" жамоаларига тегилмайди. Сабаби бу жамоалар ўз вилоятларининг ягона клублари ҳисобланади. Бизда 2та вариант қолаяпти. Биринчи вариант бу Тошкент вилоятининг икки жамоасидан бири бўлиши. АГМК ОЧЛда юртимиз шарафини ҳимоя қилади. "Металлург" қолаяпти. Тошкентда эса "Пахтакор" ва "Локомотив" ОЧЛ иштирокчилари, бу ерда "Бунёдкор" қолаяпти. Бу икки клуб ҳам ҳеч қандай асоссиз Суперлигадан четлатилина олмайди. "Бунёдкор"нинг ягона муаммоси Симоненко эди ва бу ҳал қилинди. "Машъал"ни бадарға қилиш орқали ОТЖга "зарба" берилганлигини ҳали тушуниб етмаган кўринасизлар. Шу кунгача ОТЖ "Машъал", "Пахтакор" ва "Бунёдкор" асосида шаклланиб келган. Ҳозирги "Машъал"да эса ҳеч ким қолмади ҳисоб.

ЎФА ва ПФЛга бир таклиф! Келинглар, оиласини шу клубларда ишлаб қора қозонини қайнатиб турган клубларга тегинмаймиз. Агар "Сурхон"ни қўшиш ниятингиз бўлса, Диёр Имомхўжаев ёдга олиб ўтган АГМК воқеасини кўришимиз мумкин бўлса, ўша йилда бўлгани каби туппа-тузук жамоани йўқ қилиш орқали эмас, лига иштирокчилари сонини ошириш орқали амалга оширинг. Биз бунисига ҳеч қандай қаршилик қилмаймиз, аммо мева бериб турган клубни четлатиш тўғри бўлмайди.

Рейтинг: +69   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика