UZ

Сўнгги янгиликлар

13:20Манба: "Бунёдкор" легионери "Андижон"га ўтмоқда  1 12:57Тимо Вернер "Интер Майами"да Мессининг жамоадоши бўлишни истайди  0 12:29Суперлига. "Гол+пас" тизимида ким олдинда?  2 12:02"Барселона" футболчиси 2 ҳафта давомида майдонга туша олмайди  0 11:30"Барселона" Фликнинг ўрнига бошқа номзодларни кўриб чиқишни бошлади  3 11:01Алишер Одилов Россиядаги фаолияти нима учун ўхшамагани сабабини айтди  8 10:39Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси фаолиятини Суперлигада давом эттиришга яқин  4 10:12Биринчи лига. Бугун финал  15 09:37Суперлига. Ҳожимат учун мавсум якунланди, "Динамо"га қарши ўйиндан олдин "Насаф"да битта йўқотиш бор  6 09:03Ўзбекистон МТЖ собиқ мураббийи фаолиятини ОКМКда давом эттиради  5 08:30"Манчестер Юнайтед" қишда учта футболчисини қўйиб юборишга тайёр  2 08:03ОКМК сафида узоқ йиллардан бери тўп сурган икки нафар футболчи жамоани тарк этади  4 07:36"Милан" ва "Ювентус" АПЛнинг олти карра чемпиони учун курашмоқда  0 03:01Европа лигаси. "Лион" Исроилда 6та гол урди ва бошқа натижалар  2 02:59Конференциялар лигаси. "Фиорентина" ва "Кристал Пэлас" ютқазди (барча натижалар)  0

Кристиан Новак: "Мухлислар стадионда тасаввур қилиб бўлмайдиган даражадаги атмосферани яратишади ва биринчи ўйинимни сабрсизлик билан кутяпман" Янгиликлар

Кристиан Новак: "Мухлислар стадионда тасаввур қилиб бўлмайдиган даражадаги атмосферани яратишади ва биринчи ўйинимни сабрсизлик билан кутяпман"

"Андижон" ёзги селекция жараёнида таркибини бир қатор футболчилар билан тўлдирётганидан хабарингиз бор.

Яқинда "бургутлар" аъзосига айланган польшалик ҳимоячи Кристиан Новак айни пайтда жамоа билан Тожикистондаги йиғинда иштирок этяпти.

Куни кеча "Андижон"нинг янги легионери клуб матбуот хизматига илк интервьюсини берди.

— Кристиан, "Андижон" клубига хуш келибсиз! Бу таклиф сиз учун қачон содир бўлди ва сизга рози бўлишга асосий сабаб нима эди?

— Қозоғистоннинг "Женис" клуби билан шартномани бекор қилдим ва "Андижон"дан таклиф олдим. Улар менга тақдим қилган лойиҳа, жамоанинг қандай ишлаши, Осиё Чемпионлар Лигасида иштирок этиши, мухлислар — буларнинг барчаси менинг шартнома имзолашимга асосий туртки бўлди. Мураббий ҳам муҳим жиҳат эди. Чунки уни "Пахтакор"да бош мураббийлик қилганини билардим. Менинг дўстим Банашак ушбу клубда ўйнаган ва шу жиҳатдан мен Максим Шацкихни танирдим. Бу эса менинг қароримга таъсир қилди.

— Жамоа билан биринчи машғулотингизни ўтказганингизда мухлислар сизни ниҳоятда илиқ қарши олишди. Дастлабки кундaн бундай муҳитни кутгандингизми?

— Мен ўйинларни томоша қилдим. Мухлислар тасаввур қилиб бўлмас даражадаги атмосфера яратган. Футболчиларни ажойиб қўллаб-қувватлашади. Мени ҳам зўр кутиб олишди. Иккинчи давра бошланишидан олдин бу биз учун катта руҳий қувват бўляпти.

— Иккинчи давра "Андижон" учун жуда муҳим. Жамоа чемпионатдаги ўрнини яхшилаши ва Осиё Чемпионлар Лигасида дебютини ўтказиши лозим. Бу ҳақда нима дея оласиз?

— Иккинчи давра олдидан тайёргарлик машғулотларини ўтказяпмиз. Мавсумнинг иккинчи қисмига яхши формада кириб боришга ҳаракат қиламиз. Мураббийлар барчасини режалаштириб чиққан. Қўлимиздан келганича қаттиқ меҳнат қилиб, мавсумнинг қолган қисмидан энг яхши натижаларни олишга ҳаракат қиламиз. Ушбу ижобий натижаларимиз иккинчи давранинг илк ўйинидан бошланишидан умидвормиз. ОЧЛдаги дебют учрашувимиз ҳам жуда муҳим. Буни ҳамма англаб турибди. Барчанинг хоҳиши кучли ва улар шу йўлда жонини бериб машғулот ўтказаётганини кўриш мумкин. Жамоанинг ҳар бир аъзоси бунга тайёр бўлиши учун қаттиқ шуғулланяпти.

— Қайси рақамни танладингиз?

— 27-рақамни кийаман. Бу менга жуда ёқади. Келганимда ушбу рақам бўш экан. Сўнгги пайтларда одатда 15-рақамда тўп сурардим. Лекин бу жамоада у банд экан, бошқа футболчи ўйнаяпти. Шу боис 27ни танладим.

— Сиз илгари Европада турли чемпионатларда ўйнагансиз. Осиёга эса биринчи бор келяпсиз. Бу сизнинг фаолиятингизда янги саҳифами?

— Қозоғистонда ўйнадим ва бу Осиёга яқин. Бундан ташқари, Европанинг яна бир нечта давлатларида ҳам ўйнаганман. Турли давлат ва лигаларга мослашишда менда муаммо йўқ, деб ҳисоблайман. Ҳар бир мамлакат — янги жой, янги чақириқ ва янги вазифа. Буларнинг барчасига мен доим оптимистик кайфиятда ёндашаман. Ҳаммаси яхши бўлишига ишонаман.

— Сиз бунгача Ўзбекистон футболи ва "Андижон" ҳақида нима билардингиз?

— Менинг дўстим Пшемислав Банашак "Пахтакор"да ўйнаганида менга лига ҳақида гапириб берган. "Андижон"нинг бир нечта ўйинларини томоша қилганман. Бу жуда муҳимки, жамоа табиий майдонда ўйнаяпти. Стадион катта. Барчаси менга профессионал футбол атмосферасидек туюляпти. Андижонда мухлислар жамоани жуда қаттиқ ва кучли қўллаб-қувватлашади. Буни ҳар бир учрашувда намоён этишади. Бу ҳар бир инсонга мотивация беради. Олдимизда турган биринчи ўйинимни сабрсизлик билан кутяпман.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика