UZ

Сўнгги янгиликлар

00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  0 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  17 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  5 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  1 22:50Асрор Алиқулов: "Шўртан"да ким ишламасин ёки клубимизга ким алоқадор бўлмасин ҳамма ғалабани кутаётганди"  0 22:45Суперлига. "Шўртан" – ОКМК 4:3  0 22:28Миржалол Қосимов: "Агар имкониятим бўлганида футболчилар миясига кириб иккинчи таймга нима хаёлда чиқишганини билган бўлардим"  4 22:10Гвардиола Родри ва Холанднинг ҳолати ҳақида маълумот берди  0 21:53Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалаба қозонди  0 21:31"Шўртан" 4 ой деганда ғалабага эришди  2 21:13Нидерландиялик мутахассис "Бунёдкор" футбол академиясига ташриф буюрди  1 20:51БАА. "Бани Яс" дуранг қайд этди, Шукуровдан ассист  2 20:29Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди  44 19:59"Реал" Хаби Алонсо хоҳишига биноан "Энфилд"да жамоавий машғулот ўтказмайди  20

"Ўзбекистонда қолсам, "Бунёдкор"дан бошқа жамоага ўтмасдим" — Луис Качорри билан интервью Янгиликлар

"Ўзбекистонда қолсам, "Бунёдкор"дан бошқа жамоага ўтмасдим" — Луис Качорри билан интервью

Албаниялик ҳужумчи Луис Качорри Ўзбекистон Суперлигасининг 2025 йилги мавсуми биринчи даврасида "Бунёдкор" сафидаги ёрқин ўйини, голлари ва характерли ўйин услуби билан мухлислар эътиборини қозонди.

У жамоага тез мослашди, бир неча муҳим ўйинларда натижа ҳал қилувчи фигурага айланди. Яқинда эса шартномаси якунланиб, жамоани тарк этган Качорри билан  Ўзбекистондаги фаолияти, футбол ва ҳаёт ҳақидаги фикрлари ҳамда келажакдаги режалари ҳақида суҳбатлашдик.

— Ўзбекистондаги фаолиятингиз ва "Бунёдкор"даги ўйинларингизга қандай баҳо берасиз?

— "Бунёдкор"да жуда яхши вақт ўтказдим. Бу фаолиятимдаги энг яхши мавсумлардан бири бўлди, десам муболаға бўлмайди. Бир йил тўлиқ ўйнадим. Бу вақт давомида ўзимни кўрсата олдим деб ўйлайман. Албатта, бошида мослашиш осон бўлмади, лекин кейин барчаси ўз ўрнига тушди.

— Тошкентдаги ҳаётингиз қандай ўтди? Маҳаллий маданият сизда қандай таассурот қолдирди?

— Тошкент менга жуда ёқди. Бу шаҳар — тинч, самимий, хавфсиз. Маҳаллий маданият, одамларнинг илиқ муносабати менда фақат ижобий ҳислар қолдирди. Агар футболчи сифатида эмас, турист сифатида бўлса ҳам, Ўзбекистонга яна қайтиш ниятим бор.

— Ўзбекистон Суперлигасида ҳимоячиларга қарши ўйнаш қай даражада қийин бўлди?

— Суперлигадаги ҳимоячилар анча қаттиқ. Жисмоний тайёргарликлари яхши, позицион жиҳатдан ҳам яхши тўп тепишади. Бу чемпионатда тўп суриш осон эмас, лекин айнан шу қийинчиликлар менинг ўсишимга сабаб бўлди.

— Нега жамоани тарк этишга қарор қилдингиз? Бу қарор қанчалик осон бўлди? Молиявий жиҳатлар муҳим омил бўлдими? Ва нима учун одатда бир жамоада узоқ тўп тепмайсиз?

— Асосий сабаб — молиявий. Агар мен Ўзбекистонда қолганимда, "Бунёдкор"дан кетмаган бўлардим. Бу жамоа менга ишонди, мен эса майдонда жавоб қайтаришга ҳаракат қилдим. Жамоани тарк этиш мен учун осон бўлмади. Ҳар сафар жойни алмаштириш ортида муайян шароитлар ва қарорлар туради.

— "Бунёдкор"даги фаолиятингиз давомида энг кулгули ёки эсда қоларли воқеа қайси бири бўлган?

— Жуда кўп кулгули ва эсда қоларли воқеалар бўлди. Аммо уларнинг кўпчилиги шахсий, жамоа ичида бўлган ҳолатлар. Шу боис ҳаммасини очиқ айта олмайман. Лекин "Бунёдкор"даги муҳит менда фақат яхши хотиралар қолдирди.

— Ўзбекистондаги энг кучли футболчи ва энг яхши легионер деб кимни айтган бўлардингиз?

— Энг кучли футболчи сифатида Одил Ҳамробековни танлаган бўлардим. У катта тажрибага эга, ўйинни яхши ҳис қилади. Легионерлардан эса иккита номни айтардим: биздаги Бугарин — кучли ҳимоячи, шунингдек "Нефтчи"да ўйнаган Йовович ҳам анча юқори савиядаги футболчи.

— Бир мамлакатдаги тажриба инсонни нафақат футболчи, балки шахс сифатида ҳам ўзгартириши мумкин. Ўзбекистон сизни қай жиҳатдан ўзгартирди?

— Мен инсон сифатида ўсдим, десам тўғри бўлади. Айниқса, ўтган мавсум бошидаги қийинчиликлар менга куч берди. Ўзимга бўлган ишончим ошди, менталитет жиҳатдан янада мустаҳкамландим. Бу фақат футболда эмас, ҳаётда ҳам менга катта фойда берди.

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика