UZ

Сўнгги янгиликлар

16:24"Милан" Тео ўрнини "Реал" футболчиси билан тўлдирмоқчи  0 15:55"Футболни Саудия Арабистонига бой бердик". Блаттер ФИФАни танқид қилди  4 15:27Расман: "Барселона" швециялик вингер трансферини эълон қилди  1 15:00"Валенсия" ҳимоячиси "Арсенал"да — Here We Go!  1 14:34Швейцария юлдузи ҳам Саудия Арабистонига йўл олмоқда – музокаралар ижобий якунланди  0 14:05"Челси" Клублар ўртасидаги ЖЧда қанча ишлаб олди?  10 13:38Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Мираброр Усмонов Кубоги учун қайдномасини эълон қилди  6 13:05"Бавария" "Арсенал" аъзосини Санега ўринбосар сифатида кўрмоқда  0 12:37МЮ ва "Астон Вилла" "Челси" футболчисига даъвогар. Лондонликлар мўмайгина пул ишлаб олмоқчи  3 12:09Дарвозабон излаётган МЮда 2 та вариант бор  2 11:41"Динамо" Беларусга йўл олди  4 11:20"Бунёдкор" Иномов ортга қайтганини эълон қилди  0 10:55“Барселона“ яна бир ТОП футболчи учун курашда енгилди  8 10:28Сенсация қайд этган Энцо Мареска финалдан сўнг нималар деди?  26 09:55Расман. Бразилия терма жамоаси аъзоси Россия клубига ўтди  1

Суперлига. "Навбаҳор" ўз уйида "Локомотив"га йирик ҳисобда ютқазди Янгиликлар

Суперлига. "Навбаҳор" ўз уйида "Локомотив"га йирик ҳисобда ютқазди

Суперлиганинг 32-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Локомотив" учрашуви бўлиб ўтди.

Ушбу саҳифада ўйиннинг натижасини кузатиб бориш мумкин. 


ЯНГИЛАШ


Ўйин бошланди. 9-дақиқада Остон Ўрунов чап қанотдан дарвоза томон ёриб кирди. Аммо сўнгги паллада тўпни дарвозабон Маъмур Икромов ушлаб олди. 10-дақиқада Сардор Рашидовнинг зарбаси аниқ бўлди - 0:1.

21-дақиқа. Азизбек Турғунбоевнинг бурчак зарбасидан кейин тўпни дарвозабон Маъмур Икромов қайтарди. 32-дақиқа. Азизбек Турғунбоевнинг зарбасидан кейин тўп "жонли девор"га тегиб қайтди. Алиевнинг зарбасига эса аниқлик етишмади. 

38-дақиқа. Азизбек турғунбоевнинг жарима зарбасига аниқлик етишмади.

54-дақиқада Сардор Рашидов дублга эришди - 0:2. 

62-дақиқада Сардор Рашидовнинг зарбасидан кейин тўпни дарвозабон Акбар Тўраев бартараф этиб, майдон ташқарисига чиқариб юборди.

68-дақиқада Рўзимбой Аҳмедовнинг кучли зарбаси ноаниқ кетди.

Бугунги учрашувга 15134 нафар мухлис ташриф буюрди.

Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда Кахи Махарадзе пенальтидан ҳисобни йирик кўринишга келтирди - 0:3.


16:00 - “Навбаҳор” – “Локомотив” 0:3
Ҳакамлар: 
Жасур Мухторов, Абдуҳамидулло Расулов, Жаҳонгир Саидов, Фарруҳ Янсупов
Назоратчи: Ғайрат Каримов.
Комиссар: Баҳодир Мирзаев.

Голлар: Сардор Рашидов 10, - 0:1. Сардор Рашидов 54, - 0:2. Кахи Махарадзе 90+1 пенальти, - 0:3.

"Навбаҳор": Акбар Тўраев, Игорь Голбан, Остон Ўрунов, Аюбхон Нўъмонов (Шерзод Каримов, 70), Азизбек Турғунбоев, Илҳом Бойдедаев, Мирзоҳид Ғофуров, Аъзам Алиев, Рўзимбой Аҳмедов, Даврон Ҳошимов (Хожиакбар Юнусов, 64), Музаффар Абдуллаев
Захира: Дилшод Ҳамроев, Сардор Сулаймонов, Жавоҳир Олимжонов, Билолхон Тошмирзаев

"Локомотив": Маъмур Икромов, Кахи Махарадзе, Икром Алибоев, Темурхўжа Абдухолиқов, Сардор Мирзаев, Ҳусниддин Ғофуров, Ислом Тўхтахўжаев, Николай Погребняк (Сергей Прохоров, 63), Сардор Рашидов (Идрис Бикмайкин, 86), Азиз Омонов (Фаррух Иброҳимов, 72), Диёржон Туропов
Захира: Рустам Нортожиев, Олег Зотеев, Бобур Эргашев

Огоҳлантиришлар: Икром Алибоев 18, Николай Погребняк 36, Темурхўжа Абдухолиқов 86,

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика