UZ

Сўнгги янгиликлар

11:40"Роналдунинг гол нишонлаши футболдан ташқарига ҳам чиқиб кетди..."  2 10:15"Галатасарой" Осимхенга даҳшат таклиф билан чиқди  7 09:43"Челси"ни финалга олиб чиққан Энцо Мареска нималар деди?  2 09:08Европанинг 4 та ТОП клуби “Реал“ футболчисига қизиқиш билдирмоқда  7 08:37Финалга чиққан “Челси“ клублар ўртасидаги ЖЧдан қанча ишлаб олди?  4 08:05“Сўғдиёна“ икки нафар легионери билан хайрлашди  0 07:37“Реал Мадрид“ самолёти бўрон туфайли Нюаркка аэропортига узоқ вақт қўнолмади  6 02:04"Челси" клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати финалида!  24 00:55Карло Анчелоттининг ўғли Бразилия клуби бош мураббийи бўлди  12 00:35Уэсли Фофана "Челси"да қолади  1 00:05"Тоттенхэм" Япония миллий терма жамоаси ҳимоячисининг трансферини эълон қилди  1 23:34"Милан" ва А Сериясининг бошқа етакчи клублари Хейлундга қизиқиб қолишди  0 23:05Жота билан собир бўлган ҳалокатнинг сабаблари бўйича экспертиза хулосаси маълум бўлди  19 22:40"Реал" "Бенфика" ҳимоячиси билан келишиб олди, клубни рози қилиш қолди  4 22:15"Рома" янги мавсум учун уй либосини тақдим этди  3

Славен Билич кейинги йил Тошкентга келади(ми)? Янгиликлар

Славен Билич кейинги йил Тошкентга келади(ми)?

Бугун Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичига қуръа ташланди.

Унга кўра Ўзбекистон чемпиони "B" гуруҳидан жой олди. Ушбу гуруҳда Саудия Арабистонининг "Ал Иттиҳод" ва БААнинг "Ал Ваҳда" клублари ўрин олди. Яна бир клуб номи плей-офф босқичидан сўнг маълум бўлади. Ҳозирча Ўзбекистон чемпиони номи маълум эмас. Тошкентнинг "Локомотив" ва "Пахтакор" клуби 2018 йилги Суперлига чемпиони бўлиш учун кураш олиб боришмоқда.

Биз "Ал Иттиҳод" ва "Ал Ваҳда" сафида қайси машҳур футболчилар борлиги ҳақида маълумот берамиз.

Саудия Арабистонининг "Ал Иттиҳод" клубини бугунги кунда хорватиялик машҳур мураббий Славен Билич бошқариб бормоқда. Жамоа сафида Мэтью Юрман (Австралия), Карлос Вильянуэва (Чили), Карим Эл Аҳмади (Марокаш), Валдивия (Бразилия), Александар Пешич (Сербия), Жонас (Бразилия), Тиаго Карлето (Бразилия) ва Фаҳад Ал Муваллад (Саудия Арабистони) каби футболчилар ўйнайди. Эътиборлиси "Ал Иттиҳод" ўз миллий чемпионатида 9та турдан сўнг 16та клуб орасида энг охирги ўринни эгаллаб турибди. Агар шундай давом этадиган бўлса Билич истеъфога чиқиши ва Тошкентга келмаслиги мумкин.


Саудия Арабистони чемпионати мусобақа жадвали


"Ал Ваҳда"ни ҳозирда руминиялик Леонардо Регекампф бошқариб бормоқда. Жамоа таркибида Исмоил Матар (БАА), Себастьян Тальябуэ (Аргентина), Мурад Батна (Марокаш), Леонардо (Бразилия), Рим Чанг Ву (Жанубий Корея) каби футболчилар бор. "Ваҳда" янги мавсум БАА чемпионатининг 9та туридан сўнг 15 очко билан 5-ўринни эгаллаб турибди.


БАА чемпионати мусобақа жадвали

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика