UZ

Сўнгги янгиликлар

08:41Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг икки нафар футболчиси “Нефтчи“ билан шартнома тузди  1 08:07Клублар ўртасидаги ЖЧнинг энг яхши футболчиси аниқланди  10 07:35“Андижон“ легионер дарвозабон билан шартнома тузди  2 07:05Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Челси" - ПСЖ 3:0  6 02:13"Челси" - жаҳон чемпиони!  167 01:45U-20 Жаҳон чемпионатини биргаликда қабул қиламиз. Бу қандай бўлади?  0 00:35"Бавария" "Челси" футболчисига қизиқмоқда  1 23:40"Арсенал" ва "Спортинг" Гёкереш бўйича келишувга эришишга яқин  6 22:21"Ливерпуль" ўртоқлик ўйинида "Престон Норт Энд"ни мағлуб этди  1 21:56Терма жамоадаги муҳит, аёллар футболининг ривожи, Англиядан олинган таклиф ва 23 йиллик танаффусдан сўнг қўлга киритилган Осиё кубоги йўлланмаси ҳақида — Оминахон Валиханова  1 21:30МЮ 65 млн фунтлик трансферни амалга ошириши мумкин  0 20:40"Барселона" даъвогарлик қилаётган Рэшфорд Саудия Арабистонидан ажойиб таклифни рад этди  6 19:57"Бавария" "Арсенал" вингерига қизиқиш билдирмоқда  0 19:12"Реал" Родригонинг нархини маълум қилди  15 18:20Роберто Фирмино фаолиятини Осиёнинг бошқа мамлакатида давом эттиради  3

ПРЕВЬЮ. Ливерпуль шаҳрини иккига бўладиган ўйин Янгиликлар

ПРЕВЬЮ. Ливерпуль шаҳрини иккига бўладиган ўйин

Бугун Ливерпуль шаҳридаги "Энфилд" стадионида Мерсисайд дербиси бўлиб ўтади.

"Ливерпуль" "Эвертон" билан ўйинга у қадар яхши кайфиятда етиб келмади. Юргена Клопп шогирдлари ЕЧЛ доирасида ПСЖга ютқазибқўйишди. "Ливерпуль" ЕЧЛда сафардаги учала ўйинда ҳам ютқазиб қўйди.

Бироқ клубнинг АПЛдаги ишлари жойида: "қизиллар" иккинчи ўринда боришмоқда ва охирги 14та ўйинда ютқазишмади.

Асосий таркибда Жордан Хендерсон "Эвертон"га қарши дисквалификация туфайли ўйнамайди.

"Эвертон" эса мавсумни у қадар яхши бошламаганди. Сўнгги пайтларда натижалар яхшиланди. Марку Силва шогирдлари мавсум давомида кучайишди.

Охирги 7та ўйинда "Эвертон" беш марта ғалаба қозонди. Фақат "Челси" (0:0) ва "Манчестер Юнайтед" (1:2) билан ўйинларда очколар бой берилди.

"Эвертон"да жароҳат олганлар йўқ. Фақат Жонжо Кеннининг майдонга тушиши сўроқ остида.




"ЛИВЕРПУЛЬ" - "ЭВЕРТОН"
2 декабрь. Ливерпуль. "Энфилд" стадиони. 21:15 (Тошкент вақти).
Бош ҳакам - Крис Кавана (Ланкашир).

"Ливерпуль"
: Алиссон – Александер-Арнольд, Гомес, ван Дейк, Робертсон – Вейналдум, Фабиньо – Шакири, Фирмино, Мане – Салах

"Эвертон": Пикфорд – Коулмен, Кин, Мина, Динь – Гомеш, Гуйе – Лукман, Сигурдссон, Бернард – Ришарлисон

Ўйнамайди: Окслейд-Чемберлен, Хендерсон — …

Сўроқ остида: Ориги, Лаллана, Соланке – Кенни.


Ливерпуль

Дивок Ориги - 90'

Премьер-лига . 14-тур

02/12/2018, 21:15

0
:
1
Тугади

Эвертон

Стадион: Anfield, 51756 томошабин

Бош ҳакам: Chris Kavanagh

45'
90'
33'  Джердан Шакири
71'  Джердан Шакири (Наби Кейта)
75'  Мохамед Салах (Дэниел Старридж)
77'  Фабиньо
80'  Джо Гомес
84'  Роберто Фирмино (Дивок Ориги)
90'  Дивок Ориги
63'  Тео Уолкотт (Адемола Лукман)
88'  Андре Гомеш
89'  Бернард (Доминик Кэлверт-Льюин)
90'  Гильфи Сигурдссон
90'  Гильфи Сигурдссон (Курт Зума)




Қизиқарли фактлар:

"Ливерпуль" АПЛда ўз майдонида охирги 27та ўйинда ҳеч кимга ютқазмади.

"Ливерпуль" АПЛда ўз уйидаги охирги 11та ўйиннинг 10тасида гол ўтказмади.

Сафарда "Эвертон" АПЛда сафардаги охирги 7та учрашувда бир мартагина ютди, бу ўйинларнинг 6тасида жамоа гол ўтказди.

"Ливерпуль" "Эвертон"га қарши барча мусобақалар доирасида 21та ўйиндан буён мағлуб бўлмаяпти.

Бугун "Ливерпуль" – "Эвертон" ўртасидаги 232-ўзаро баҳс бўлади. Шунингдек юқори дивизиондаги юбилей 100-Мерсисайд дербисининг гувоҳи бўламиз.

"Эвертон" чемпионатда сўнгги 7та ўйиннинг фақат биттасида имкониятни бой берди.

"Эвертон" "Ливерпуль" билан охирги ўзаро 17та ўйиннинг ҳеч бирида юта олмаган. Буларнинг 9тасида дуранг кузатилган.


Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика