UZ

Сўнгги янгиликлар

20:15Мираброр Усмонов Кубоги-2025. Ўзбекистон U-23 - Япония U-23  3 19:57"Локомотив" Тожикистон жамоасидан енгилди  1 19:43"Эвертон" Кубога қизиқиб қолди  0 19:19Жака АПЛга қайтмоқда   1 18:39Гвардиола "Барселона"га қайтадими?  4 18:13АПЛ топ-клублари "Ал Ҳилол" ҳужумчисига даъвогарлик қилмоқда  2 17:36"Тоттенхэм" ва "Барселона" "Арсенал" ҳужумчисига қизиқмоқда  3 17:08"Вест Хэм" "Манчестер Юнайтед"дан япониялик дарвозабонни илиб кетмоқчи  4 16:40Де Лигт: "Манчестер Юнайтед" учун ўтган мавсум ўтмишда қолди"  0 16:13"Реал" Винисиус Жуниорга ўринбосар топди – АПЛ юлдузи устувор вариант  4 15:45Breaking! "Ливерпуль" Исак билан келишувга эришди  20 15:22ЦСКА ҳимоячиси: "Туркия чемпионати Файзуллаев учун ЖЧ олдидан трамплин бўлади"  9 14:55Суперлига қайтмоқда! 16-тур ўйинларига ҳакамлар тайинланди  6 14:34Расман: Бахтиёр Зайнутдинов – "Динамо М" футболчиси  1 13:42Мбаппенинг клуби Лига 2 га қайтмоқчи  0

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Туркиядаги йиғинни якунлаб, Тошкентга қайтиб келди Янгиликлар

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Туркиядаги йиғинни якунлаб, Тошкентга қайтиб келди

Аввал хабар бериб ўтганимиздек, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси 14 февраль куни Испанияда йиғинга киришган эди.

Терма жамоа аъзолари у ерда 25 февралга қадар машғулот олиб боришди.

Йиғин давомида футболчиларимиз Швейцариянинг "Делемон" (2:2) ва Грузиянинг "Локомотив" (3:2) жамоаларига қарши ўртоқлик ўйинлари ўтказишди. Шундан сўнг Любинко Друлович бошчилигидаги Олимпия терма жамоаси Туркияда йиғинни давом эттирди. Туркиядаги йиғин давомида вакилларимиз "Истамбул Башакшеҳир" клубининг U-23 жамоасига қарши ўйин ўтказиб, 1:1 ҳисобида дуранг қайд этишди. Кеча футболчилар Туркиядаги йиғинни якунлаб, юртимизга қайтиб келишди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси шу йилнинг 22-26 март кунлари Тошкентда ўтказиладиган Осиё чемпионати саралашида иштирок этади. Терма жамоамиз аъзолари Осиё чемпионати йўлланмасини қўлга киритиш учун Тожикистон, Ҳиндистон ва Покистон терма жамоалари билан куч синашишади.




Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика