UZ

Сўнгги янгиликлар

12:08Расман: Ҳожимат Эркинов "Пахтакор"га қайтди  0 11:50"Атлетико" Аргентина терма жамоасининг яна бир вакилини харид қилмоқчи  0 11:21Флетчер "Манчестер Юнайтед" U-18 бош мураббийи этиб тайинланди  0 10:45"Андижон"нинг янги легионери: "Максим Шацких Украина футболи учун ҳақиқий афсонадир"  5 10:07Клублар ўртасидаги ЖЧ. Ким қанча ишлаб олди?  5 09:30Ўтган мавсумдаги Суперлиганинг "энг яхши ёш футболчиси" фаолиятини водий жамоасида давом эттиради  2 08:53Терма жамоамизнинг яна бир аъзосига Греция ва Ла Лига 2 жамоасидан қизиқиш бор  16 08:19"Реал" ўз тарбияланувчисининг қайтганини эълон қилди  8 07:47Терма жамоамизнинг яна бир аъзоси легионерга айланди. Унинг янги жамоасидаги рақами ҳам маълум  7 07:39Ўзбекистон МТЖ аъзоси Эрон чемпиони билан шартнома имзолайди  11 01:44Жезуш Роналду ҳақида: "Унинг таклифи туфайли "Ал Насср"даман"  17 00:48Тер Штеген ғазабда, клубдагилар уни кетади деб ўйлашяпти, аммо...  7 00:30"Андижон" Валижон Раҳимов билан хайрлашди  3 23:43"Ал Ҳилол" собиқ устози энди "Ал Насср"ни бошқаради  1 23:17"Ньюкасл" "Айнтрахт" ҳужумчиси учун 70 млн. евро таклиф қилди  3

Осиё Кубоги превьюси. БАА - Таиланд Янгиликлар

Осиё Кубоги превьюси. БАА - Таиланд

БААда бўлиб ўтаётган Осиё Кубогида бугундан 3-тур баҳслари старт олади.

Бугун Ал Айн ва Шаржадаги ўйингоҳларда БАА - Таиланд ҳамда Ҳиндистон - Баҳрайн беллашувлари бўлиб ўтади. Ҳар иккала учрашув бир хил вақтда, яъни 21:00да бошланади.

Гуруҳдаги вазият 

2-тур учрашувларидан сўнг БАА терма жамоаси 4 очко билан пешқадамлик қиляпти. Ҳиндистон билан Таиландда бир хил 3 очкодан бор. Мусобақанинг илк ўйинида кичик шов-шув кўтарган Баҳрайн эса атиги 1 очко билан охирги ўринни эгаллаб турибди.

БАА

Мусобақа мезбонлари турнирни дуранг билан бошлашди ва кейинги турда Ҳиндистонни 2:0 ҳисобида мағлуб этишди. Мазкур беллашувда Халфан Муборак билан Али Мабхут томонидан киритилган голлар муҳим уч очкони тақдим этди.

Таиланд

Таиланд илк турда кутилмаганда йирик ҳисобда Ҳиндистонга ютқазиб қўйди. Агар бу жамоа 2-турда яна мағлубиятга учраганида ҳозир мусобақа билан хайрлашган бўларди. Аммо таилар ўтган ўйинда Баҳрайнни кичик ҳисобда енга олишди.

Ўйиндан олдинги фикрлар

Альберто Заккерони (БАА терма жамоаси бош мураббийи): - "Биз кейинги босқичга чиқишга жуда яқин турганимиздан хурсандмиз. Лекин бу билан тўхтаб қолмоқчи эмасмиз. Гуруҳ босқичини пешқадам сифатида якунлашни хоҳлаймиз. Ўйлайманки, жамоам ўйиндан ўйинга кучайиб боряпти".

Сирисак Ёдярдтхи (Таиланд термаси вақтинча бош мураббийи): - Бизнинг гуруҳда исталган воқеа рўй бериши мумкин, шу боис бу ҳақда ўйлаётганим йўқ. Мени фақат ўйин қизиқтиряпти. Баҳс ниҳоясига етганидан сўнг бизда гуруҳдаги вазиятни таҳлил қилиш учун вақт бўлади".

Қизиқарли маълумотлар

- Бу ўйин Осиё Кубоги доирасида БАА ва Таиланд ўртасидаги дастлабки тўқнашув бўлади. 

- БАА терма жамоаси 1992 йилги Осиё Кубогида гуруҳ ўйинларида мағлуб бўлмаган 

- Таиланд ўз тарихида иккинчи бор мусобақа мезбонига қарши ўйнайди. Биринчиси 2000 йилги мусобақада содир бўлган бўлиб, Ливанга қарши баҳс 1:1 ҳисобида якун топган. 

- Ниҳоят БАА терма жамоаси ўтган тур ўз дарвозасидан тўп ўтказиб юбормай охирги 9та ўйиндан бери илк марта қуруқ ўйин ўтказди. Чунки жамоа Ҳиндистонни 2:0 ҳисобида мағлуб этди. 

- Таиланд 2007 йилги Осиё Кубогида Уммони мағлуб этганидан бери биринчи марта яна ғалабага эришди, улар Баҳрайндан 1:0 ҳисобида устун келишди.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика