UZ

Сўнгги янгиликлар

12:08Расман: Ҳожимат Эркинов "Пахтакор"га қайтди  0 11:50"Атлетико" Аргентина терма жамоасининг яна бир вакилини харид қилмоқчи  0 11:21Флетчер "Манчестер Юнайтед" U-18 бош мураббийи этиб тайинланди  0 10:45"Андижон"нинг янги легионери: "Максим Шацких Украина футболи учун ҳақиқий афсонадир"  5 10:07Клублар ўртасидаги ЖЧ. Ким қанча ишлаб олди?  5 09:30Ўтган мавсумдаги Суперлиганинг "энг яхши ёш футболчиси" фаолиятини водий жамоасида давом эттиради  2 08:53Терма жамоамизнинг яна бир аъзосига Греция ва Ла Лига 2 жамоасидан қизиқиш бор  16 08:19"Реал" ўз тарбияланувчисининг қайтганини эълон қилди  8 07:47Терма жамоамизнинг яна бир аъзоси легионерга айланди. Унинг янги жамоасидаги рақами ҳам маълум  7 07:39Ўзбекистон МТЖ аъзоси Эрон чемпиони билан шартнома имзолайди  11 01:44Жезуш Роналду ҳақида: "Унинг таклифи туфайли "Ал Насср"даман"  17 00:48Тер Штеген ғазабда, клубдагилар уни кетади деб ўйлашяпти, аммо...  7 00:30"Андижон" Валижон Раҳимов билан хайрлашди  3 23:43"Ал Ҳилол" собиқ устози энди "Ал Насср"ни бошқаради  1 23:17"Ньюкасл" "Айнтрахт" ҳужумчиси учун 70 млн. евро таклиф қилди  3

Осиё Кубоги-2019. Ҳиндистон бош мураббийи ишдан кетди Янгиликлар

Осиё Кубоги-2019. Ҳиндистон бош мураббийи ишдан кетди

Кеча Ҳиндистон терма жамоаси Осиё Кубоги гуруҳ босқичидаги охирги ўйинини ўтказди.

Баҳрайн билан кечган баҳсда ҳиндлар 0:1 ҳисобида ютқазиб қўйишди. Шундай қилиб Ҳиндистон гуруҳ ўйинларида 3 очко билан охирги ўринни эгаллади ва мусобақани тарк этди. Баҳс якунига етгач жамоа бош мураббийи Стефен Константин ўз лавозимини бўшатиб бераётганини маълум қилди.

- "Мен истеъфога чиқяпман. Тўрт йил Ҳиндистон терма жамоасини бошқардим ва асосий мақсадимиз Осиё Кубогида иштирок этиш эди. Биз бу ишни амалга оширдик ва бундан жуда хурсандман. Мен ҳаммага ўз миннатдорчилигимни билдириб қоламан".

- "Мен кетаётганимдан хафаман, чунки ўз ишимга ниҳоятда ўрганиб қолганман. Бугун турмуш ўртоғимнинг туғилган куни ва олти йилдирки мен уйга бормайман. Уч нафар қиз фарзандим бор ва уларни ҳам уч-тўрт ой деганда зўрға кўраман. Шундай экан, энди уйга қайтиб оилам билан бирга бўлмасам бўлмайди", - деди англиялик мураббий.

Рейтинг: +32   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика