UZ

Сўнгги янгиликлар

16:51Хаби Алонсо: "Реал" футболчисидан буни умуман кутмагандим"  0 16:24"Милан" Тео ўрнини "Реал" футболчиси билан тўлдирмоқчи  1 15:55"Футболни Саудия Арабистонига бой бердик". Блаттер ФИФАни танқид қилди  5 15:27Расман: "Барселона" швециялик вингер трансферини эълон қилди  1 15:00"Валенсия" ҳимоячиси "Арсенал"да — Here We Go!  1 14:34Швейцария юлдузи ҳам Саудия Арабистонига йўл олмоқда – музокаралар ижобий якунланди  0 14:05"Челси" Клублар ўртасидаги ЖЧда қанча ишлаб олди?  11 13:38Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Мираброр Усмонов Кубоги учун қайдномасини эълон қилди  7 13:05"Бавария" "Арсенал" аъзосини Санега ўринбосар сифатида кўрмоқда  0 12:37МЮ ва "Астон Вилла" "Челси" футболчисига даъвогар. Лондонликлар мўмайгина пул ишлаб олмоқчи  3 12:09Дарвозабон излаётган МЮда 2 та вариант бор  2 11:41"Динамо" Беларусга йўл олди  4 11:20"Бунёдкор" Иномов ортга қайтганини эълон қилди  0 10:55“Барселона“ яна бир ТОП футболчи учун курашда енгилди  8 10:28Сенсация қайд этган Энцо Мареска финалдан сўнг нималар деди?  27

Осиё чемпионатлари. Японияда чемпионат тугади, Мусаев жамоаси плей-оффда ўйнайди Янгиликлар

Осиё чемпионатлари. Японияда чемпионат тугади, Мусаев жамоаси плей-оффда ўйнайди

Бугун Япония Жей-лигасида навбатдаги мавсум ўз якунига етди.

34 ўйинда 69 очкони қўлга киритган "Кавасаки Фронтале" мамлакати чемпиони бўлган бўлса, 57 очко тўплаган "Санфречче Хиросима" иккинчи ўринда тугатди. Бу йилги Осиё чемпионлар лигаси ғолиби "Кашима Антлерс" эса 56 очко билан бронза медалларига эга чиқди.

Ҳамюртимиз Фозил Мусаев тўп тепаётган "Жубило Ивата" учун жорий мавсум омадли кечмади. Жамоа охирги турда ютқазиб қўйди. Бунинг устига 16-ўринни эгаллаб плей-офф босқичида ўйнайдиган бўлди. Агар "Жубило" плей-оффдан ўтсагина Жей-лигада ўрнини сақлаб қолади. Мусобақа тўпурарлиги "Нагойя Грампус" клубининг бразилиялик ҳужумчиси Жога насиб этди. У 22та гол билан тўпурар бўлди. 

34-тур натижалари. 1 декабрь 

"Консадоле Саппаро" - "Санфречче Хиросима" 2:2
"Кашима Антлерс" - "Саган Тосу" 0:0
"Урава Редс" - "ФК Токио" 3:2
"Кашива Рейсол" - "Гамба Осака" 4:2
"Кавасаки Фронтале" - "Жубило Ивата" 2:1
"Йокогама Ф. Маринос" - "Серезо Осака" 1:2
"Нагойя Грампус" - "Шонан Беллмаре" 2:2
"Виссел Кобе" - "Вегалта Сендай" 3:2
"В-Варен Нагасаки" - "Шимицу С-Пульс" 4:4

Якуний турнир жадвали

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика