UZ

Сўнгги янгиликлар

22:35"Барса" ўз ярим ҳимоячиси билан шартномани бекор қилмоқчи  0 22:10"Бавария" Эзе учун курашга қўшилди. Ҳужумчи "Арсенал" сотиб олмоқчи эди  0 21:45Диас "Ливерпул"дан норози. Клуб берган янги шартнома шартлари футболчига ёқмаган  1 21:20"Айнтрахт" "Нюкасл"нинг Экитике бўйича берган катта суммали таклифини рад этди  0 21:08Туғилган кундаги машғулот: U-23 терма жамоаси йиғинларни бошлади  0 20:35"Навбаҳор"га ФИФА тақиқи қўйилган. Клуб айни дамда янги футболчиларни рўйхатдан ўтказа олмайди  9 20:05"Манчестер Юнайтед" "Лион" ярим ҳимоячисини сотиб олмоқчи  1 19:38"Ливерпуль" Исакни қўлга киритиш йўлидаги ҳаракатини тўхтатмаяпти  9 19:10Туанзебе "Манчестер Юнайтед"ни судга берди  0 18:42"Милан" таркибни швейцариялик ҳужумни билан тўлдирмоқчи   0 18:15Каррерас: "Реал"ни бола сифатида тарк этиб, эркак бўлиб қайтдим"  5 17:49Сардор Рашидов катта футболга қайтди  20 17:40Аббос Файзуллаев Туркияга йўл олишга яқин   14 17:23"Мальорка" "Барселона"дан ярим ҳимоячи сотиб олди  2 16:56"Бунёдкор" ҳужумчиси жамоани тарк этди  9

Олимпиячиларимиз март ойига қадар 8та йиғин ўтказади Янгиликлар

Олимпиячиларимиз март ойига қадар 8та йиғин ўтказади

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси келгуси йилнинг март ойида Тошкентда U-23 Осиё чемпионати саралашида иштирок этади.

Олимпиячиларимиз ушбу саралаш баҳсларига қадар 8та йиғин ўтказади. Биз ҳар бир йиғин муддати ва ўтказилиш жойини ўқувчиларимизга батафсил маълумот беришга қарор қилдик.

Биринчи, 12-21 ноябрь кунлари футболчиларимиз Бирлашган Араб Амирликларида ташкил этиладиган халқаро мусобақада иштирок этади. "Dubai Cup - 2018" турнирида
Ўзбекистондан ташқари мезбон БАА, Япония ва Кувайт олимпия терма жамоалари иштирок этади.

Иккинчи, 10-17 декабрь кунлари Тошкент шаҳрида ўқув-машғулот йиғини ўтказилади. Мавсум тугаганидан кейинги биринчи йиғин пойтахтда ташкил этилади. Об-ҳаво ноқулай келмаса албатта назорат учрашувлари ўтказилиши мумкин.


 


Учинчи, 18-28 декабрь кунлари Испанияда Янги йил байрами олди хорижий йиғин ташкил этилади. Мазкур йиғин доирасида бир қатор хориж жамоаларига қарши назорат баҳслари ўтказилади. Албатта, Испанияда декабрь ойида об-ҳаво Ўзбекистонга нисбатан анчагина иссиқ бўлади.

Тўртинчи, Янги йил байрами ўтганидан кейин олимпиячиларимиз яна Тошкентда йиғилишади. Бу сафарги ўқув-машғулот йиғини 4 январдан 10 январга қадар давом этади. Бу йиғин ҳам хориж йиғинига тайёргарлик вазифасини ўтаб беради.

Бешинчи, 10-25 январь кунлари оралиғида Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Туркиянинг Анталия шаҳрида йиғин ўтказади. Бу сафарги хорижий йиғинда ҳам терма жамоамиз назорат учрашувларида майдонга тушади. Январь ойида Анталияда ажойиб об-ҳаво ҳукм сураётган бўлади ва Европанинг қатор клублари йиғин ўтказишлари урфга кирган.




Олтинчи, қисқа танаффусдан сўнг олимпиячиларимиз февраль ойининг дастлабки 10 кунлигида пойтахтда йиғилишади. Бу йиғинда назорат учрашуви режалаштирилмаган.

Еттинчи, Тошкентдаги 9 кунлик йиғин ҳам хорижий йиғинга уланиб кетади. Ҳозирча 10-24 февраль кунлари оралиғида бўладиган йиғин қаерда бўлиши аниқ эмас. Иккита вариант бор: Испания ёки Туркия.

Саккизинчи, 3-17 март кунлари Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Тошкентда йиғин ўтказади. Мазкур йиғин U-23 Осиё чемпионати саралашидан олдинги энг сўнгги йиғин бўлади. Икки ҳафталик йиғинда вакилларимиз назорат ўйинларини ўтказишади.




Тўққизинчи, 18-26 март оралиғида Тошкентда Ўзбекистон олимпия терма жамоаси ўрин олган U-23 Осиё чемпионати саралаш гуруҳи ўйинлар бўлиб ўтади. Саралаш баҳсларига кеча, 7 ноябрь куни қуръа ташланди. Рақибларимиз Тожикистон, Ҳиндистон ва Покистон бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё чемпионатининг амалдаги чемпиони ҳисобланади. 2018 йил январь ойида Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги терма жамоамиз Хитойда ўтган қитъа чемпионатида ғолиб бўлганди. 2020 йилги U-23 Осиё чемпионатига Таиланд мамлакати мезбонлик қилади. Мусобақа 2020 йилнинг 8-26 январь кунлари бўлиб ўтади.


Нарзулла Сайдуллаев

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика