UZ

Сўнгги янгиликлар

23:00Томас Парти Испанияга қайтмоқда — Here We Go!  1 22:54"Тоттенхэм" "Ал Ҳилол" ҳужумчисини сотиб олиши мумкин  0 22:33"Боруссия" электромобил ишлаб чиқарувчиси билан ҳамкорлик қилади  0 22:05Суперлига. ОКМК Санчеснинг дубли эвазига "Пахтакор" майдонида ғалаба қозонди  68 21:36"Боруссия" АПЛдан 25 млн еврога ўйинчи сотиб олиши мумкин  0 21:08Жек Грилиш "Эвертон"га ўтиши мумкин  0 20:37"Реал Мадрид" Родриго бўйича бирорта клубдан таклиф олмагани маълум бўлди  4 19:51"Эспаньол" Лукас Васкесни таркибга қўшиб олмоқчи  0 19:22МЮ "Лейпциг"га Шешко учун катта сумма таклиф қилди  2 18:49Суперлига. "Пахтакор" – ОКМК. Таркиблар маълум  6 18:36"Ювентус" Тоналини харид қилмоқчи  1 18:09ФИФА собиқ ҳаками вафот этди  1 17:46Диёра Ҳабибуллаева – "Севинч" аъзоси!  0 17:30Суперлига. 17-тур дисквалификациялари: "Динамо", "Сўғдиёна" ва "Андижон"да йўқотишлар бор  0 17:13МЮ "Реал" футболчиси учун йирик таклиф билан чиқмоқчи  7

"Локомотив" 21 мартдан машғулотларга киришади Янгиликлар

"Локомотив" 21 мартдан машғулотларга киришади

Суперлиганинг 1-тур учрашувнини сафарда "Пахтакор"га қарши ўтказган "Локомотив" шундан сўнг кичик таътилга чиқди.

Маълумки, ФИФА кунлари сабаб Суперлигада танаффус юзага келган. Шу боис "Локомотив" мураббийлар штаби футболчиларга бироз муддат дам беришга қарор қилди. Энди жамоа аъзолари 21 март куни тўпланиб Ўзбекистон Суперлигасининг навбатдаги турига ҳозирлик кўришни бошлайдилар. 

"Локомотив" 2-тур баҳсини 30 март куни ўз майдонида "Навбаҳор"га қарши ўтказади. ТТЗ "Локомотив" стадионида бўлиб ўтадиган мазкур беллашув соат 19:00да бошланади. 

Айни пайтда "Локомотив"нинг етти нафар футболчиси Ўзбекистон миллий терма жамоаси билан Хитойда бўлиб турибди. У ерда бош жамоамиз China Cup-2019 мусобақасида иштирок этади. Терма жамоага таклиф этилган "Локомотив" футболчилари рўйхати: Жавоҳир Илёсов, Анзур Исмоилов, Ислом Тўхтахўжаев, Даврон Ҳошимов, Олег Зотеев, Сардор Мирзаев ва Темурхўжа Абдухолиқов. 

Шунингдек, Азиз Аманов Ўзбекистон олимпия терма жамоасига таклиф этилган. Олимпия терма жамоамиз 22-26 март кунлари Тошкентда U-23 Осиё чемпионати саралаш баҳсларини ўтказади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика