Жек Грилиш "Эвертон"га ўтиши мумкин
05 авг 2025 21:08
Янгиликлар
"Эвертон" Жек Грилиш билан шартнома тузишга уриниб кўриши мумкин.
talkSport хабарига кўра, "Саутгемптон" Тайлер Диблинг учун таклиф этилган 40 миллион фунт стерлинглик сўнгги таклифни рад этиб, 45+5 миллион фунт стерлинг ва қайта сотиш суммасининг 25 фоизини талаб қилганидан сўнг, "Эвертон" "Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Грилиш номзодига мурожаат қилиши эҳтимоли юқори. Хабарларга кўра, "Эвертон" Грилишга кучли қизиқиш билдирмоқда ва жамоани кучайтириш зарур деб ҳисобламоқда.
Аввалроқ маълум бўлганидек, Грилиш "Манчестер Сити" базасида жамоадан алоҳида машғулот ўтказаётган эди. Футболчи клубнинг янги мавсум учун режаларига кирмаяпти.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Арсенал" - "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум
ЛА ЛИГА. "Барселона" ва "Овьедо" баҳси учун таркиблар маълум
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
"Вильярреал" - "Реал Мадрид". "Қироллик клуби" таркиби маълум
Фикрлар