UZ

Сўнгги янгиликлар

16:24"Интер" 2025/26 мавсум учун учинчи формани тақдим этди. У "2000-йилларда жамоани яхши кўрганлар ва бугун уни севувчиларга" бағишланган  0 15:49"Барселона" Хасбуллани "Камп Ноу"га таклиф қилди  2 15:18Бунақаси Месси фаолиятида биринчи марта юз берди  0 14:43Воҳа дербиси олдидан "Машъал"да катта йўқотишлар  1 14:15"Ювентус" узумзор акс этган формасини тақдим этди  1 13:42Суперлиганинг 21-турини ўтказиб юборадиган футболчилар рўйхати  1 13:19Роналду 30га кирганидан сўнг Португалия сафида 89 та гол урди  10 12:37Ибраима Конате "Ливерпуль"га уч марта "йўқ" деди. Клуб унинг "Реал"га ўтишига кўниб бўлди  9 12:15Бразилия ЖЧ саралашида 5-ўринни эгаллади – бу тарихидаги энг ёмон натижа  3 10:56Ла Лигада ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  6 10:30ФИФА президенти Қатардаги портлашларга муносабат билдирди  13 10:02Қизил карточка, эҳтимолий пенальти ва четлатиш. "Алё, рэф!" ҳакамларнинг Ўзбекистон - Эрон учрашувидаги қарорларини таҳлил қилди  30 09:37Эшитдик-да тасдиқланди. Шерзод Игамбердиев расман ЎФАдан кетди  20 09:11Суперлига. Бугун ФИФА кунларидан сўнг навбатдаги турга старт берилади  6 08:40Криштиану Роналду яна бир рекордни такрорлади  11

Коутиньо: "Барселона" МЮни Чемпионлар лигасидан чиқариб юборса, икки баравар хурсанд бўламан" Янгиликлар

Коутиньо: "Барселона" МЮни Чемпионлар лигасидан чиқариб юборса, икки баравар хурсанд бўламан"

"Барселона" ярим ҳимоячиси Филиппе Коутиньо "Манчестер Юнайтед"га қарши бўлиб ўтадиган Чемпионлар лигаси 1/4 финал учрашуви ҳақида фикр билдирди.

"Олд Траффорд"да маҳаллий мухлислар менга ва Луис Суаресга хуштак чалишса бундан ҳайрон бўлмайман, чунки биз МЮнинг ашаддий рақиби "Ливерпуль"да тўп тепганмиз. Бундан ташқари, бу яхшироқ ўйнаш истагини оширади. "Ливерпуль" сафида тўп тепганимда, МЮга қарши баҳслар ўзгача аҳамиятга эга эканлигини тушунганман. Бу доимо хотирамда қолади, агар "Барселона" "Юнайтед"ни Чемпионлар лигасидан чиқариб юборса, икки баравар хурсанд бўламан.

"Ливерпуль" мухлислари ушбу баҳсда бизни қўллаб-қувватлашади. Аммо улар кейин "Энфилд"да учрашишимизни яхши билишади. У ерда ҳам зафар қучишни хоҳлайман. Яна Ливерпулда ўйнаш - орзу. Аммо тўғрисини айтсам, улар билан финалда ўйнашни истаган бўлардим" - дейди Коутиньо.

"Манчестер Юнайтед" ҳамда "Барселона" ўртасидаги илк ўйин 10 апрель куни "Олд Траффорд"да бўлиб ўтади. Жавоб ўйини 16 апрелда ўтказилади.

Рейтинг: +21   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика