"Арсенал" МЮ кўзлаган футболчи учун курашда фаворит
09 сен 18:38
Янгиликлар
"Арсенал" МЮ кўзлаган футболчи учун курашда фаворит
"Штутгарт" ярим ҳимоячиси Анжело Штиллер фаолиятини "Арсенал"да давом эттириши мумкин.
Бу ҳақда "Express" хабар берди.
Манбага кўра, лондонликлар 24 ёшли германиялик учун курашда фаворит ҳисобланади. Аввалроқ футболчи трансфер ойнасининг сўнгги соатларида "Манчестер Юнайтед"дан тушган таклифни рад этганди. Ярим ҳимоячига "Бавария" ва "Реал" ҳам даъвогарлик қилмоқда.
Штиллер 2024/25 йилги мавсум барча турнирларда 47 ўйин ўтказиб, 4 та гол урди ва 11 та голли пас узатди. Transfermarkt портали унинг трансфер қийматини 38 миллион еврога баҳоламоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади
Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
"Шармандалик, бу шармандалик!"
Фикрлар