Бундеслига юлдузи трансфер ойнасининг сўнгги кунида МЮ таклифини рад этгани маълум бўлди
Sherzod Nurmatov
4 сен 2025
"Манчестер Юнайтед" трансфер ойнасининг охирги кунида "Штутгарт" ярим ҳимоячиси Анжело Штиллер учун таклиф билан чиқди.
24 ёшли футболчи "Штутгарт"да қолишга қарор қилди, чунки унинг асосий мақсади – келаси йилги Жаҳон чемпионатида иштирок этиш ва Германия терма жамоасига қўшилиш.
"Юнайтед" келаси ёзда Штиллер учун яна бир таклиф билан чиқиши кутилмоқда.