Холанд термадаги 45-ўйинида 44-голини урди

Mirjalol Normatov
10 сен 2025
Эрлинг Холанд Норвегия термаси таркибида 45-ўйинида 44-голини урди.

"Манчестер Сити" ҳужумчиси ЖЧ-2026 саралаши доирасида Норвегия - Молдова баҳсининг 11-дақиқасида рақиблари дарвозасини ишғол қилди.

9 сен 2025, 23:45
Norway — Moldova
11 – 1
Тугади

Шу орқали Холанд миллий жамоаси таркибидаги 45-баҳсида 44-голини урди. У терма тарихидаги энг яхши тўпурар бўлиб турибди.

Қайд этиш керак, Холанд термадаги сўнгги 8 учрашувининг барчасида гол уришга муваффақ бўлди. Бунга қадар у Италия, Исроил, Молдова, Словения, Эстония, Финляндия дарвозасига биттадан гол урган бўлса, Қозоғистон билан баҳсда хет-трик қайд этди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: championat.asia