Гвардиола Ҳусановнинг ўйини ҳақида фикр билдирди
15 сен 00:03
Янгиликлар


Гвардиола Ҳусановнинг ўйини ҳақида фикр билдирди
"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола "Манчестер Юнайтед"га қарши ўйиндан кейин (3:0) Абдуқодир Ҳусанов ҳақида фикр билдирди.
"Кейинги ўн бир ой давомида ҳар уч кунда ўйин ўтказамиз. Агар Ҳусанов барча ўйинларни ўнг қанот ҳимоячиси сифатида ўйнайди деб ўйласангиз, бунга бирорта инсон бардош бериши мумкин эмас! Бизга футболчиларнинг жароҳатдан қайтиши зарур.
Лекин унинг жисмоний ҳолатини биламан, у жуда ёш, баъзи нарсаларни ўрганиши керак, аммо тезлиги жуда юқори! У ўз қанотини жуда зўр ҳимоя қилди. У бехато ўйнади, тўпни кўп йўқотмади.
У ўрганиши керак, баъзида шижоати туфайли нотўғри қарорлар қабул қилади, лекин у келганидан бери кўп суҳбатлашамиз. Барчасига чора вақт масаласи, холос.
Унинг тезлиги ақл бовар қилмас даражада, доим диққатини жамлаган ҳолда ўйнайди. У жуда аъло даражада ўйин кўрсатди", деди испаниялик 54 ёшли мураббий.
Ўхшаш янгиликлар

Фикрлар
Мана вақт ўтиб жамоага мослашиб секин яна оёққа туриб олди, санлар эса ичингда боқиб юрган итбалиқларинг билан, сасиб, оғзингдан куюнди хиди келиб бўғриқиб қолаверасанлар! Санлар футболни мухлиси эмассанлар, санлар ўзингдан кўра иқтидорли йигитчани кўра олмайдиган хасадгўй палидсанлар.
Бос Абдулқодир Аллоҳ сани қўлласин!
Ким борибди Ситини базасига? Нима фарқи бор буни? Олдинроқ ҳам айтдим сиёсатингиз ҳам катта пуллар ҳам майдон ичида ип эшолмайди, майдондаги меҳнат ва харакат бошқа нарса дедим, айниқса футболда, айниқса АПЛда. Агар Абдулқодирни ўйини тортмаса Ситини мухлислари еб битиради, сиз уларни инстаграмда ёзганларини кузатяпсизми? Ёки сизнингча уларга ҳам пул тарқатилиб, участкавой уйига бориб қўрқитиб келганми?))))
Янги Ўзбекистонингиздан камида 5 мартта каттаман ука, кейин бу "сиёсат - сиёсат" - дейишингиздан Янги Ўзбекистон фобияси билан мандан кўра сиз кўпроқ касаллангансиз шекилли? Жаҳон чемпионати, ундаги гуруҳдан чиқиш каби масалаларни бу ерда Абдулқодир ва Ситига нима алоқаси бор?)) Манга деса чемпион бўлсин.
Гвардиола қайта қайта Хусанов узоқ муддатли лойиҳани бир қисми эканлигини айтиб турса ҳам буларни тешиги қичишдан тўхтамаган эди.)) Мана вақт ўтиб секин самарасини беришни бошлади. Аслида Пеп айтгандек хозир ҳам Абдулқодир 100% тайёр эмас, ҳали бундан ҳам зўр бўлиб кетади иншааллоҳ. Компани ўрнига ўринбосар бўлиб келажакда Ситини сардорлик боғичида олиб юрсин.
/////////
21/09
20:30
Arsenal
Manchester City
////////////////
1 Liverpool Liverpool 4 12
2 Arsenal Arsenal 4 9
3 Tottenham Hotspur 4 9
///////////////////
7 Everton Everton 4 7
8 Manchester City 4 6
9 Crystal Palace 4 6
Zamondan qolib ketganmi yoki shunaqa detykiymi
Yana Bittasi kimnidir piar katta pul ushlab turibti deydi agar katta pul bulganda hozirda evropada arab futbolchilar tulib ketardi
Агар сиз айтгандек катта пуллар майдондаги ҳолатларни ҳал қила олганда эди хозир Неймар ҳам Ронулду ҳам Месси ҳам ПСЖда, Реалда, Барселонада тўп тепиб юрган бўлишар эди. Кейин Пеп каби прогматик мураббийлар сиз айтган сиёсатларга туфириб қўйган жойи бор. UMO group борган ўйинга тушурмади ўтган турларни бирида билсангиз. Айтмоқчи бўлганим Хусанов ўзи тортиб кетмаганда айнан АПЛда юрмаган бўлар эди ана анча суст ва рақобати паст Франция чемпионатида ПСЖда юрганда шундай тахмин қилсангиз балки салпал 2% тўғри бўлар эди, бу ер эса АПЛ бунда ғажиб ташлашади. Пуллар у майдонидан ташқаридагина кучдир