"Ливерпуль", "Манчестер Сити" ва "Реал" "янги Ван Дейк" учун курашади
15 сен 11:28
Янгиликлар
"Ливерпуль", "Манчестер Сити" ва "Реал" "янги Ван Дейк" учун курашади
У Нидерландияда аллақачон "янги Виржил Ван Дейк" номини олди.
"TEAMtalk хабарига кўра, келаси ёзда иқтидор учун "Ливерпуль", "Манчестер Сити" ва "Реал" ўртасида кураш бўлади. "Барселона", "Челси" ва "Манчестер Юнайтед" ҳам футболчини диққат билан кузатиб бормоқда.
Англияда "Ливерпуль" унга алоҳида эътибор қаратмоқда, чунки уни Ван Дейк билан таққослашмоқда. Улар у ватандошининг табиий вориси бўлиши ва яқин йилларда "қизиллар"нинг ҳимоядаги етакчилигини сақлаб қолиши мумкинлигига ишонади.
"Манчестер Сити", "Манчестер Юнайтед" ва "Челси" уни ҳимоясини ёшартириш имконияти сифатида кўради. Испанияда эса Бауман "Реал" ва "Барселона" режаларида бор. "Лос Бланcос" истиқболли ёш футболчиларга сармоя киритиш стратегиясини давом эттирмоқда.
18 ёшли нидерландиялик футболчи яқинда "Аякс" асосий жамоасида дебют қилди ва Нидерландия U-18 терма жамоасида ўйнамоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. "Пахтакор" "Насаф"ни мағлуб этиб, турнир жадвалида ортда қолдирди
Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор
ФИФА Роналду мухлисларининг танқидлари ортидан Жаҳон чемпионати постерини ўчириб ташлади
Рўзиқул Бердиев "Пахтакор" майдонидаги мағлубиятдан кейин нималар деди?
Фикрлар