Унаи Эмери "Манчестер Юнайтед" эътиборида
15 сен 2025 17:05
Янгиликлар
Унаи Эмери "Манчестер Юнайтед" эътиборида
Бу ҳақда "GiveMeSport" маълум қилди.
Испаниялик мураббий "қизил иблислар" бошқарувчиси сифатида Рубен Аморимнинг потенциал давомчиси саналади.
Маълум қилинишича, Бирмингем клуби Эмери қўл остидаги ҳозирги натижалардан кўнгли тўлмаяпти – жамоа АПЛнинг дастлабки тўрт турида бор-йўғи 2 очко жамғарган ва турнир жадвалида 19-ўринда бормоқда. Бу ҳолат "Юнайтед"га уни таклиф қилишни осонлаштириши мумкин.
МЮ ҳам мавсумни яхши бошламади: жамоа 4 очко билан 14-ўринда кетмоқда. Ўтган йилнинг ноябрь ойида Лиссабоннинг "Спортинг" жамоасидан келган Аморим клуб ва мухлислар умидини оқлай олмади.
Унаи Эмери тажрибали мураббий бўлиб, "Севилья"даги муваффақиятли фаолияти, Европа Лигасида қаторасига уч марта ғолиб чиққани, шунингдек, "Вильярреал" ва "Арсенал"даги фаолияти билан машҳур.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" vs "Нефтчи": Қайси бирида чемпионлик имконияти катта?
АПЛ. МЮ "Тоттенхэм"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, "шпорлар" 29-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Бензема мавсумда тўртинчи марта хет-трик қайд этди
Фикрлар