UZ

Сўнгги янгиликлар

18:15Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг "Чертаново"га қарши ўйин учун таркиби маълум  4 17:55Тодоров Тошкентнинг бошқа клубига ўтди  0 17:31Иккинчи даврадан водийдаги ўйинлар ПФЛ сотиб олган янги камераларда трансляция қилинади  5 17:07Отабек Шукуров: "Персеполис" менга таклиф билан чиқди, лекин..."  3 16:42"Андижон" нигериялик ҳужумчи билан шартнома имзолади  10 16:20Ўзбекистон U-18 селекция йиғини учун футболчиларнинг иккинчи қисмини танлаб олди  0 15:53"Қўқон-1912" ва "Нефтчи"да ҳам қарздорлик бор  8 15:29Аброр Исмоиловнинг агенти "Навбаҳор" устидан ОФКга арз қилди  17 14:53Шаҳзод Азмиддинов иккинчи даврани "Андижон"да бошлайди  4 14:48Иккинчи давра стартига бир ҳафта қолди  2 14:34"Интер" ҳужумчи учун 45 млн евро таклиф қилди  0 14:11Шусуке Фуруя: "Саудияга қарши ўйин мен учун биринчиси эди. Ўзбекистонликлар паслар орқали ўйинни яхши назорат қиладиган жамоа"  0 13:53Расман: Кожо Ўзбекистонга қайтди  5 13:53Аббос Ал Ҳасан: "Менимча, Ўзбекистон Япониядан кучлироқ"  3 13:26Жалолиддинов, Эркинов, Абдихолиқов — ортга қайтган легионерларни олдинда нима кутмоқда?  3

ФИФА қўл билан ўйнаш қоидасини ўзгартиради. Энди пенальтини аниқлаш осонроқ бўлади Янгиликлар

ФИФА қўл билан ўйнаш қоидасини ўзгартиради. Энди пенальтини аниқлаш осонроқ бўлади

Теглар :  ФИФАқоидалар
ФИФАдагилар турнирлардаги жамоалар сонини кўпайтириш ҳақида вақтинча ўйламай, иш билан шуғулланишмоқда.

Маълумотларга кўра, тез орада қўл билан ўйнашни баҳолаш бўйича янги қоидалар жорий қилинади.

Асосий амалга ошириладиган иш - "атайин" сўзи олиб ташланади. Унинг ўрнига тўп қўлга теккандаги ҳолати ҳисобга олинади. Ташкилот қўл қандай ҳолатда бўлганида қоида бузилишини акс эттирувчи сурат ҳам ишлаб чиқди.

Бунинг учун циферблат тамойилидан фойдаланилди. Қўлингиз 3 ва 9 дан юқорида бўлса, ФИФА қабул қиладиган янги қоидаларга кўра, жарима зарбаси белгиланади.

Энг қийин ҳудудлар: 3 ва 4 ҳамда 8 ва 9 ораси. ФИФА бу ҳудудлар учун қарор қабул қилишни бош ҳакамга қолдиради. Агар тўп 4дан 8 орасигача бўлган ҳудудда қўлга тегса - бу қоидабузарлик эмас.

Аммо ҳакам асосан қўлнинг табиий ҳаракатига баҳо беради. Яъни қўл билан ўйин борасида баҳслашувлар тўхтамайди.

Бу қоидалар бўйича ўтказиладиган илк турнир аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионати бўлиши керак. Ушбу мусобақа ёзда Францияда ўтказилади. 2 март куни Шотландиядаги ФИФА йиғилишида ушбу қоидалар муҳокама қилинади. Ноябрь ойида ФИФАда яна бир ғоя борлиги айтилган эди: ҳужумкор футболчиларга қайтарилган пенальтидан сўнг тўпга зарба бермаслик.

Бундан ташқари бошқа майда ўзгаришлар ҳам кўриб чиқилади. Масалан, жарима зарбаси ёки эркин зарба пайтида ҳужум қилаётган жамоа футболчилари жонли девордан камида бир метр узоқда туришлари керак. Бу биринчи навбатда ўйинчилар ўртасидаги тўқнашувни камайтириш учун қилинмоқда.

Рейтинг: +39   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика