UZ

Сўнгги янгиликлар

18:45Ўзбекистон футзал терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Японияга имкониятни бой берди  4 18:28Про лига. Икки киши майдондан четлатилган ўйинда "Локомотив" "Олимпик-MobiUz" билан муроса кўчасини танлади  0 18:15Скоулз МЮнинг ёзги трансфер кампаниясини қоралади  1 17:48Расман: "Андижон" собиқ устози "Бухоро"да иш бошлади  12 17:26Эшитдик-да! "Зўр ТВ" Чемпионлар Лигасини намойиш этади  13 16:22Месси гол урилмаган пенальтилар сони бўйича Роналдуга яқинлашиб олди  2 15:39"Насаф" аламли тарзда мағлубиятга учраган муҳташам "Қирол Абдуллоҳ" стадионидан ГАЛЕРЕЯ  8 15:05"Реал" умидли ҳимоячи билан шартномани узайтирди  0 14:38"Арсенал" "Атлетик" билан ўйинда икки асосий ўйинчисидан фойдалана олмайди  3 14:04Лизаразю "Ал Насср"га трансфер бўлган Команни танқид қилди  3 13:35Беллингем ва Камавинга "Реал"нинг ЕЧЛ учун қайдномасига киритилган ҳамда "Қайрат"га қарши ўйнаши мумкин  1 13:08Гвардиола мураббий сифатида топ-лигалардаги 600-ўйинида қатнашди. Ғалабалар фоизи сизни ҳайратда қолдиради  11 12:40"Насаф"нинг халқаро майдондаги мағлубиятли серияси давом этмоқда  20 12:20Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли"нинг мағлубиятсиз серияси 19 та ўйинга етди  2 11:56"Насаф"нинг асосий ҳимоячиси "Ал Ҳилол"га қарши ўйнай олмайди  7

Февзи Давлетов: "Бу қандай содир бўлаётганига ўзим ҳам тушунмаяпман" Янгиликлар

Февзи Давлетов: "Бу қандай содир бўлаётганига ўзим ҳам тушунмаяпман"

Суперлига 2-тури доирасидаги "Қизилқум" — "Сурхон" (2:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Февзи Давлетов ўйин ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

Февзи Давлетов: "Икки хил таймлар гувоҳига айландик. Йигитларга ишонч етишмади. Иккинчи бўлимда "Қизилқум" қарши ҳужумга таяниб ўйнади. Бу вазиятдан чиқиш керак".

- Мавсум стартидан аввал кутилмаганда "Сурхон"да бош мураббий ўзгарди. Жамоа дастлабки икки турда ишончсиз ўйин кўрсатмоқда. Буларнинг ортида нима турибди деб ўйлайсиз?

- Биз шу мавзуда йигитлар билан суҳбатлашиб, сабабларини тушунишга ҳаракат қилдик. Иккинчи бўлимда ёмон ҳаракат қилмадик. Психология бўлса керак деб ўйлайман.

- Нега Нимели йўқ?

- Унда жароҳат бор. Яна баъзи футболчилар даволанмоқда.

- Уларнинг жароҳати жиддий эмасми?

- Кейинги ўйиндан аввал уларнинг ҳолатига баҳо бериб, қарор қабул қиламиз.

- "Сурхон" иккинчи таймни яхши бошлади, кийиниш хонасида уларга нималар дедингиз?

- Йигитлар билан жиддий, баланд овозда суҳбатлашиб олдик.

- Биринчи голдан сўнг бугунги ўйинга қилган режаларингиз ўзгариб кетдими?

- Бугун ижобий натижага режа қилиб, ҳужумкор ўйин кўрсатмоқчи эдик. Рақибни прессингга таклиф қилдик, аммо ҳимояда хатоларга йўл қўйдик. Ҳужумкор ўйинни сўраган эдим.

- "Сурхон" март ойининг ўзида яна "Навбаҳор" ва "Андижон" билан ўйнаши керак. Жамоа учун футбол баҳори оғир бошландими?

- Ҳамма билан сифатли ўйин кўрсатиш керак.

- "Сурхон" Нимелига жуда боғланиб қолганми?

- Муҳаммад Али Абдураҳмонов "Пахтакор" билан баҳсда фаол ўйнади. Бугун унга имкон бергандик. Ҳаммасини ўзингиз кўрдингиз.

- Дарвозабон кетма-кет иккинчи тур қўпол хатога йўл қўйяпти.

- Бу қандай содир бўлаётганига ўзим ҳам тушунмаяпман.

- "Қизилқум"дан шундай ўйин кутганмидингиз?

- Албатта. "Бунёдкор"га қарши баҳсни кўрдик, барчасини ўргниб чиқдик.

- Футбол мухлислар учун ўйналади. Уй ўйинларини ўтказиш учун "Сурхон"га Қарши шаҳри яқинроқ эди, нега жамоа Тошкентда ўйнаяпти?

- Бироз кутиб туришимиз керак. Иккинчи даврада жамоа Термизга қайтади.


Рейтинг: -5   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика