UZ

Сўнгги янгиликлар

17:23"Мальорка" "Барселона"дан ярим ҳимоячи сотиб олди  1 16:56"Бунёдкор" ҳужумчиси жамоани тарк этди  3 16:35"Реал" футболчиси Вальверде жаҳон рекордини ўрнатди  3 16:07Расман: "Брентфорд" "Ливерпуль" собиқ аъзосини бепул қўлга киритди  1 15:40Тер Штеген уни асосий дарвозабон сифатида кўрмайдиган Фликдан хафа  3 15:12"Манчестер Сити" 1 миллиард фунтлик келишувга эришди!  2 14:50"Навбаҳор" хорижда йиғин олиб боради  0 14:38Гарначо Саудия Арабистони клубига ўтишдан бош тортди  1 14:15"Манчестер Юнайтед" Италия терма жамоаси ҳимоячисини нишонга олди  0 13:48Беннасер ва Адли фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин  0 13:21"Нефтчи" кениялик форвардга қизиқмоқда  8 12:58Буну, Кукурелья, Витинья, Палмер... КЖЧ рамзий терма жамоаси  2 12:30"Хоразм" ярим ҳимоячиси жамоадан кетди  1 12:08Расман: Ҳожимат Эркинов "Пахтакор"га қайтди  6 11:50"Атлетико" Аргентина терма жамоасининг яна бир вакилини харид қилмоқчи  0

Фарғонада “Водий очиқ чемпионати” мусобақаси бўлиб ўтди Янгиликлар

Фарғонада “Водий очиқ чемпионати” мусобақаси бўлиб ўтди

Фарғонада 2004-2007 йилда туғилган футболчилар ўртасида мусобақа ўтказилди.

Фарғона шаҳрида 2018 йил “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб қувватлаш йили”га бағишлаб ҳамда кузги таътилда ёшлар бўш вақтини мазмунли ўтказиш мақсадида спортнинг футбол тури бўйича 2004-2007 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида “Водий очиқ чемпионати” мусобақаси ташкил этилди. Мазкур мусобақада БЎСМларнинг 2004-2007 йилларда туғилган футболчиларидан иборат жамоалари иштирок этдилар.



Футбол учрашувлари Халқаро Футбол Ассоциацияси (ФИФА) томонидан тасдиқланган футбол ўйини қоидалари асосида ташкил этилди. Мазкур мусобақа Фарғона вилояти футбол ассоциацияси томонидан тайинланган ҳакамлар бошқариб бордилар.

Футбол учрашувлари 4-9 ноябрь кунлари Фарғона шаҳар 1-БЎСМ майдонида ўтказилди. Футбол учрашувларининг ҳар бир тайми 2004 йилда туғилган болаларга 30 дақиқадан 60 дақиқа, 2007 йилда туғилган болаларга 20 дақиқадан 40 дақиқа, танаффус 10 дақиқа давомида ташкил этилди.



Мусобақада “Нефтчи” фарм клуби, “Ёшлик”, “Ипакчи”, Ҳўжамағиз, Учкўприк, Тошлоқ, Аввал, “Цементчи”, Риштон, Чимён, “Фарғона академия” каби жамолар иштирок этишди. Мусобақанинг якуний финал учрашувида “Нефтчи” ҳамда Бешариқ туманининг “Пахтакор” жамоалари куч синашдилар. Учрашувнинг асосий дақиқалари дуранг натижа билан якунлангач, регламентга кўра пенальтилар сериясига мурожаат қилинди. Пенальтилар сериясида Ойбек Абдуллаев мураббийлигидаги “Нефтчи” жамоаси  5:4 ҳисобида ғалаба қозониб, мусобақа ғолиблигини қўлга киритди.



Мазкур футбол мусобақасида 1-ўрин “Нефтчи”, 2-ўрин Бешариқ туманининг “Пахтакор” жамоаларига насиб этган бўлса, барча учрашувларда ажойиб ўйин намойиш этиб, яхши таасурот қолдирган Фарғона шаҳрининг “Ёшлик” жамоасига 3-ўрин насиб этди. Мусобақа якунида тақдирлаш маросими ўтказилди ва ғолиб ва совриндорларга I, II, III даражали диплом, медал, кубок ва қимматбаҳо совғалар топширилди.



Бекзод Толибов, Фарғона шаҳридан “Championat.asia” учун махсус.                  


Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика