UZ

Сўнгги янгиликлар

18:41"Реал Сосьедад" — "Реал Мадрид". Таркиблар маълум  0 18:00"Қўқон-1912" — "Қизилқум" 1:1 (матнли трансляция)  7 17:57Суперлига. "Пахтакор" – "Нефтчи". Таркиблар маълум  11 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:43"Арсенал" — "Ноттингем Форест". Таркиблар маълум  13 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  1 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0 12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  2 11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  1 11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  6 10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  15

"Бу йил кўп жамоаларга сюрприз бўла оламиз" — "Андижон"нинг грузиялик легионери Янгиликлар

"Бу йил кўп жамоаларга сюрприз бўла оламиз" — "Андижон"нинг грузиялик легионери

"Андижон" қишки трансферлар ойнасида таркибига грузиялик ярим ҳимоячи Нодар Кавтарадзени қўшиб олганидан хабарингиз бор.

Ўртоқлик учрашувларида ўзидаг яхши таассурот қолдираётган ва жамоага яхши киришиб кетган футболчи бу мавсумни "бургутлар" сафида бошлайди. Кеча "Велес"га қарши назорат учрашувида жамоасининг голларидан бирига муаллифлик қилган Нодар Кавтарадзе сайтимизга кичик интервью берди. 

- "Велес" аввалги назорат ўйинларидаги рақиблардан фарқ қилдими? Ёки ҳисоб тенглашгач барчаси ўзгардими?

- Йирик ҳисобда ғалаба қозондик, лекин бу осон бўлгани йўқ. Айни пайтда йиғин жараёнидамиз, юкламалар оляпмиз. Жисмоний ҳолатимизни яхшилашимиз лозим. 5та гол албатта хурсанд қилади. Олдинги чизиқ вакиллари вазиятлардан фойдаланишди, норасмий серияга барҳам беришди. Чунки аввалги 3та баҳсда юта олмаган эдик. Ҳали ишлашимиз керак бўлган жиҳатлар кўп. Ўйин сифатини янада ошириш лозим. 

- Янги жамоадаги илк таассуротлар қандай?

- Ҳаммаси супер. Жамоа мени кўтаринки кайфиятда кутиб олди. Ўзимни яхши ҳис қилмоқдаман. Секин-аста киришиб бормоқдаман. Бунда менга жамоадаги йигитлар кўмаклашмоқда. "Андижон"нинг ғалабаларига ҳисса қўшишга ҳаракат қиляпман. 

- "Андижон"га келишингиз қандай бўлди? Агентлар ёрдамидами?

- Шаҳбоз Беғамовни танисангиз керак. Унга раҳмат айтмоқчиман. "Андижон"дагилар билан таништирди. Ишонч учун мураббийлар штаби ва клуб раҳбариятига ташаккуримни билдираман. 

- "Андижон" ва ўзбек футболи ҳақида нималарни билардингиз? Чемпионатимизда ўйнаган грузиялик футболчилардан дўстларингиз ким?

- Ўзбек футболи ҳақида бироз бўлсада маълумотга эга эдим. Дўстим Гиорги Папава Ўзбекистонга келгач янада жиддийроқ кузата бошладим. Умумий тасаввурга эгаман. "Андижон"нинг жонкуяр ишқибозлари бор. Янги мавсумда ғалабаларни улар билан бирга қўлга киритамиз. 

- Легионерлардан ҳар бир чемпионатда маҳаллий футболчига нисбатан кўп нарса кутишади...

- Буни тушунаман. Масъулиятни зиммамизга олишга тайёрмиз. Максимум натижа қилишга уринамиз. Ўйлайманки, ҳаммаси яхши бўлади.

- Мақсадлар қандай?

- Жамоа турнир жадвалидан ўрта ўринларни эгаллашга ҳаракат қилади. Бу йил кўп жамоаларга сюрприз бўла оламиз. Яхши таркиб йиғилган. Футболчилар сараланган. Жон сақлаш учун курашмаймиз. 

- Биринчи турда "Андижон" сафарда "Насаф"га қарши майдонга чиқади. Қуръа ноқулай келмадими?

- "Насаф" ҳақида эшитдим, кучли жамоа. Осон рақибнинг ўзи йўқ. Курашамиз. Балки аутсайдер, деб ўйлашаётгандир. Аммо ўз ўйинимизни кўрсатсак ижобий натижа билан қайтамиз. 

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика