UZ

Сўнгги янгиликлар

17:30Расман: "Қўқон-1912" 4 нафар футболчи билан хайрлашди  0 17:09Расман: "Сурхон" собиқ футболчиси "Қизилқум" билан шартнома имзолади  0 16:07Расман: Шоҳруз Норхонов — "Қизилқум" футболчиси  2 15:25Расман: "Олимпик" собиқ футболчиси "Сурхон"га ўтди  1 15:10Суперлига. Ёзги трансферлар барчаси битта саҳифада. Сўнгги кунларда кимда қандай ўзгариш?  23 15:04Расман: "Арсенал" собиқ ярим ҳимоячиси АПЛга қайтди  0 14:38"Рома" ҳужумчиси фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  0 14:10Расман: Луис Диас – "Бавария" футболчиси  7 13:54"Насаф"га ганалик хавбек келмоқда  16 12:39"Футболчи учун жароҳатдан-да хавфли муаммо бор"  1 12:35"Камп Ноу"да чим ётқизиш ишлари бошланди  1 12:15Эрон матбуоти: Машарипов жароҳат олди  8 12:04"Нефтчи" U-20 Жаҳон чемпионатида иккита гол урган футболчи билан шартнома тузди  4 11:42Отабек Нарзуллаев — "Машъал" янги бош мураббийи  1 11:36Ўзбекистон U-21 октябрь ойида Қозоғистон U-21 билан ўйнайди  2

Бобур Давлатов: "Ҳокимни ўғли эмасман, менга жамоада қўшимча имкониятлар йўқ" Янгиликлар

Бобур Давлатов: "Ҳокимни ўғли эмасман, менга жамоада қўшимча имкониятлар йўқ"

Суперлиганинг 1-тури доирасидаги "Динамо" - "Насаф" (1:1) учрашувидан сўнг "аждарлар" футболчиси Бобур Давлатов матбуот анжуманида иштирок этди.

Анжуманда футболчи ўйин ҳақидаги фикрларини билан ўртоқлашиб, журналистнинг европа футболи ҳавосидан нафас олган ўйинчи сифатида жамоада етакчиликни қўлга олмаётгани ҳақидаги саволга қуйидагича жавоб берди:

- "Тайёр ғалабани қўлдан чиқардик. Ўзимда ҳам, бошқа футболчиларда ҳам гол уриш учун имкониятлар бўлди. Буни қўлдан чиқарвордик. Имкон қадар ҳаракат қилдик, аммо охирида ҳужумда ишимиз юришмаса. Ҳимоядаги битта хато эса қимматга тушди.

Саволга келадиган бўлсам, мен сизни тушундим. Мисол учун мен бирор бир ҳокимни ўғли эмасман. Менга қўшимча имкониятлар йўқ. Жамоада рақобат кучли, кимки рақобатда ютиб чиқса, ўша ўйнайди. Мен ҳоким ёки клуб президентининг ўғли эмасман. Мен машғулотларда ҳаракат қиляпман, мураббий лозим топятими, мени майдонга туширмоқда. Агар мен бошланғич таркибга тортмасам, унда мураббий бошқа футболчини қўяди", - деди Бобур Давлатов.

Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика