"Насаф" асосий футболчиларидан бири билан шартномани узайтирди

Sherzod Nurmatov
25 июл 2025, 15:21
Бу ҳақда ПФЛ матбуот хизмати хабар берди.

Қарши клуби ҳимоячи Алибек Давронов билан битимни 2027 йилнинг 31 декабрига қадар узайтиришга эришди.

22 ёшли марказий ҳимоячи ўтган мавсум қаршиликлар либосида 8 ўйинда қатнашиб, "1+1" натижа кўрсатган эди. Transfermarkt портали уни 500 минг еврога лойиқ деб топган.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: "Насаф" матбуот хизмати