UZ

Сўнгги янгиликлар

02:06А Серия. "Наполи" навбатдаги ғалабасига эришди  0 01:58Ўтган мавсумнинг энг яхши жамоаси илк мағлубиятини қабул қилиб олди  2 01:50BALLON D'OR-2025  101 23:22Рэшфорд "Хетафе"га қарши баҳс куни Флик томонидан жазоланган экан  1 22:13"Реал ТВ": "Барселона" рақиблари ҳар 3,8 та қўполлик учун сариқ карточка олишмоқда  10 20:57"Реал"нинг асосий юлдузларидан бири январда жамоани тарк этиши мумкин  6 19:53УEФА Исроилни барча Европа мусобақаларидан четлаштириш ниятида  20 19:22Бензема Европага қайтиши мумкин: Моуринью Каримни "Бенфика"га чақирди  5 18:54Рубен Диаш: "Арсенал" билан ўйин биз учун ноодатий кечди"  0 18:27Артета: "Биз "Сити" билан ўйинда доминантлик қилдик"  6 18:00"Олтин тўп" ва "The Best" мукофотлари ўртасида қандай тафовут мавжуд?  12 17:38"Реал" "Олтин тўп" маросимини бойкот қилди  39 17:12"Манчестер Юнайтед" футболчиси Instagram ва Facebook'даги барча суратларни ўчириб ташлади. Мухлислар уни бунга мажбур қилди  3 16:45Футзал. Ўзбекистон - Шарқий Тимор 7:1  6 16:14"Барселона" Ҳоландга кўз тикди  12

«Андижон»нинг янги етакчиларидан бири: «Кубокда ҳам, Суперлигада ҳам фақат ғалаба учун курашамиз» Янгиликлар

«Андижон»нинг янги етакчиларидан бири: «Кубокда ҳам, Суперлигада ҳам фақат ғалаба учун курашамиз»

Чемпионатни муваффақиятли бошлаган «Андижон» энди Ўзбекистон Кубогида ҳам юришини бошлайди.

Албатта ҳозир эмас. Аммо Кубок баҳслари учун қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди ва табиийки, гуруҳлар барчани қизиқтирмоқда. «Андижон» эса «Н» гуруҳида «Динамо», «Насаф» ҳамда «Навбаҳор» билан жойлашди. «Бургутлар» сафида ўзини кўрсатаётган футболчилардан бири Бектемир Абдуманнонов эса «Андижон» матбуот хизматига қуръа ҳақида интервью берди.

-Бектемир, Ўзбекистон Кубоги гуруҳ босқичига қуръа ташланди. «Андижон» жой олган гуруҳ ҳақида фикрингиз қандай?

-Кубок босқичида ҳам яхши натижалар кўрсатиб, гуруҳдан чиқишни ният қиляпмиз. Гуруҳимизда яхши жамоалар бор. Бу эса бизга янада яхши тажриба бўлади, деб ўйлайман. Гуруҳимиздаги иккита ўйинни ўз майдонимизда ўтказамиз. Худо хоҳласа, мухлисларимизни хурсанд қилишда давом этамиз.

-Деряли ҳамма «Н» гуруҳига «ўлим гуруҳи» дея ном беришяпти…

-Ҳозир ҳамма клублар ўзига яраша яхши. Қанча кучли рақиб бўлса, шунча яхши. Биз барча учрашувда майдонга фақат ғалаба учун тушамиз.

-Булар сиз кутган рақибларми ёки…

-Йўқ, бу жамоаларни кутмагандим.

-«Андижон» чемпионатни яхши бошлади. Суперлига билан Кубок баҳслари орасида сиз учун энг муҳими қайси?

-Жамоамиз билан Кубокда ҳам, Суперлигада ҳам ғалаба учун курашамиз. Ўзбекистон Кубогида маъсулият катта. Ютқазсангиз мусобақани тарк этасиз. Кубок учрашувлари шуниси билан ҳам қизиқ.

-30 март куни «Насаф» «Бобур Арена»да ўйнайди. Бўлажак учрашувга тайёргарлик қандай ва нима кутяпсиз?

-Жамоа билан машғулотларга жиддий киришганмиз. 23 март куни Қирғизистон U 20 терма жамоаси билан ўртоқлик учрашувида майдонга тушамиз. Ундан кейин бор эътиборни 30 март кунида бўладиган ўйинга қаратамиз. Кайфият аъло даражада ва шундай руҳда ўйинларимизни давом эттирамиз.

«Андижон» матбуот хизмати.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика